Astrograf
Астрограф (астро... ва ... граф) –осмон ёритқичларини фотографик усулда кузатиш учун мўлжалланган телескоп. У кўпинча оптик ўқлари бир-бирига параллел икки труба: осмон ёритқичларини суратга туширадиган асосий ва кузатилаётган ёритқичга бўлган йўналишни оддий кўз билан текшириб туриш учун мўлжалланган визуал трубадан иборат бўлади. Астрограф ёрдамида суратга олиш ба’зан жуда узоқ, (бир неча соат) давом этади: шунинг учун осмон гумбази билан бирга ҳаракатланадиган ёритқичларни кузатишни осонлаштириш мақсадида Астрограф соат механизмларига эга бўлган махсус параллактик қурилмаларга ўрнатилади. Астрометрик ишларда фокус масофаси 2 метрдан кам бўлмаган Астрограф қўлланади. Астрографнинг фокус масофаси ортган сари унинг ёрдамида олинадиган фотосуратнинг масштаби ҳам катталашади. Ўзбекистон Фанлар Академияси Астрономия институтида фокус масофаси 2,0; 3,0 ва 3,4 метрли Астрографлар бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |