Astrologiya

Астрология (юнонча: ἀστήρ — „юлдуз“ ва юнонча: λόγος — „қайд“) астрономик ҳодисалар ва одамлар дунёсидаги воқеалар орасида алоқа бор деган ишончлар мажмуидир. Ғарбда астрология асосан инсоннинг характери ва ҳаёти у туғилган пайтда Қуёш, Ой ва бошқа осмон жисмларининг жойлашувига боғлиқ эканлигини даъво этувчи буржлар тизимидан иборат. Ҳинд, хитой ва мая каби турли маданиятларда астрономик ҳодисалар ердаги воқеаларга муҳим та’сир кўрсатади, деб ҳисобланади[1].
Ҳинд-Европа халқлари орасида астрологиянинг илдизлари эрамиздан аввалги учинчи мингйилликка бориб тақалади; фаслларни башорат этиш учун тақвим ҳисоблашда тарихан одамлар осмон жисмлари сикллари орқали илоҳий мавжудотлар ерликлар билан алоқа ўрнатади, деб фикрлашган[2]. Ўтмишда астрология илмий соҳа деб қаралган. У сиёсий ва академик доираларда қабул қилиниб, астрономия, алкимё, метеорология ва тиббиёт каби бошқа соҳаларга киритилган[3]. ХВИИ аср охирида астрономияда янги пайдо бўлган илмий консептлар (гелиосентризм каби) астрологиянинг ишончлигига шубҳа уйғота бошлади, кейинги тадқиқотлар унинг башорат кучи мавжудлигини кўрсатмади. Шундай қилиб астрология ўзининг академик ва назарий ўрнини йўқотди. Кейинчалик, ХИХ ва ХХ асрда спиритуализм ва Неw Аге оқимлари ҳамда газеталардаги мунажжимлар башоратлари туфайли астрологияга яна қизиқиш уйғонди[4].
Астрология юзаки қараганда фанга ўхшаб кеца ҳам, у сохта фандир, чунки у муаммоларини ечишга ҳаракат қилмайди, рақиб назарияларни баҳоламайди, тасдиқлаш ва рад этишда тарафлилик кўрсатади[5][6][7].
Аниқлаш муаммоси
Астрологиянинг параилмий табиати туфайли ушбу амалиётнинг қатъий қабул қилинган таърифи мавжуд эмас — бу масала кўплаб астрологик мактаблар ва урф-одатлар доирасида ҳал қилинади. Кенг таърифлар астрологияни инсон ва коинот ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги таълимот сифатида кўриб чиқади. Астрономия — сеҳр, эзотерикизм, психология, оккултизм, диний ва фалсафий тушунчаларнинг турли тушунчаларига таъсир қилади. Астрологиянинг астрономик шаклида, „келажакдаги воқеаларни башорат қилиш учун мунажжимлар башоратини тузишнинг математик усули“ деб ҳам тарифланади. Астрологик амалиёт бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган иккита нуқтага асосланади:
- Осмонни кузатиш (астрономик ҳодисаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни маълум бир шаклда тақдим этиш).
- Олинган маълумотларни талқин қилиш (ҳодисаларни инсон ҳаёти ёки тарихидаги воқеаларга мос келишини тахмин қилиш).
Астрология тарихи
Астрологиянинг пайдо бўлиш вақти ва жойи масаласи мураккаб мавзу.
Баъзи тадқиқотчилар астрологиянинг пайдо бўлишини Мустер даври дбилан боғлайди (тахминан 40-100 минг йил олдин). Бу даврда Қуёш ҳаракатини кузатишлар қайд этилган. Шунингдек, Евросиёнинг турли ҳудудларида дастлабки ҳисоблаш кўникмалари ва геометриялари ривожланган.
Милоддан аввалги ИИИ минг йилликнинг сўнгги асрларида, қадимги Месопотамияда астрология яхши маълум бўлган. : Бу даврда тизимли астрономик кузатувлар олиб борилиб, кометаларнинг пайдо бўлиши, қуёш ва ой тутилиши, ҳамда бошқа астрологик башоратлар аҳамиятга эга бўлган. Бу ҳақида 1847-йилда Оссурия шоҳи Ашурбанапалнинг Ниневия сарой кутубхонасида топилган „Энума ану Энлил“ миххат маълумот беради. Янги давр бошлангунга қадар астрология мундан астрология кўринишида қолди ва фақат давлат миқёсидаги воқеаларни башорат қилиш билан шуғулланган. Индивидуал мунажжимлар башорати ғояси Бобил-Оссурия мунажжимларига таниш эмас эди.
Илк индивидуал мунажжимлар башорати пайдо бўлиши тахминан милоддан аввалги В—ИВ асрларга тўғри келади. Ҳозирги кунгача сақланиб қолган энг қадимги шахсий мунажжимлар башорати айнан шу даврга тегишли. Индивидуал мунажжимлар башорати концепцияси пайдо бўлиши милоддан аввалги ИВ асрга киритилган 12 та зодиак белгиси билан боғлиқ ҳисобланади. Бундай тақвимга мисол сифатида ХИХ ёки ХХ династия даврига (тахминан милоддан аввалги 1200 йил) тегишли бўлган қадимги Миср папирусини келтириш мумкин.
Мунажжимлар башорати анъанаси милоддан аввалги И асрда юнон маданияти таъсири остида шаклланган. Птолемейнинг ўша даврга оид „Тетрабиблос“ асарида классик мунажжимлик тамойиллари баён этилган бўлиб, улар ҳозирги кунгача деярли ўзгармаган.
Милоддан аввалги ИИИ-В асрларда Ҳиндистон ва юнон—Рим дунёси ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлангандан сўнг мунажжимлар башорати тўғрисидаги таълимот санскрит тилига таржима қилиниб, ҳинд астрологик анъаналарига боғланди. Милоддан аввалги И минг йилликнинг ўртасида, Ахамонийлар Шимолий Ҳиндистонни эгаллаб олганидан сўнг, шарққа Бобил астрономияси ва астрологияси ҳақидаги билимлар кириб келди.
Вақт ўтиб юнон ва ҳинд астрологиясининг йўллари ажралишни бошлади. Ҳинд мунажжимлари эллинларга таниш бўлмаган тушунчаларни ишлаб чиқдилар, масалан, ой уйлари тушунчаси (накшатр) ва саволлар астрологияси (хорар астрологияси). Ғарбда эса астрологиянинг математик йўналиши такомиллашишда давом этди: ҳисоб-китоблар кучайиб борди, мунажжимлар башорати уйларининг чўққилари самовий соҳанинг астрономик параметрларига боғланди.
Шундай қилиб, замонавий даврда, мунажжимлар башорати анъаналари билан боғлиқ, бироқ тафсилотлари билан фарқ қиладиган иккита йўналиш пайдо бўлди:
- Ғарбий астрология тизими
- Ҳинд (Ведик) мунажжимлик тизими.
Кейинчалик, астрология корпусида ташқи ўхшашлик туфайли баъзи календар тизимлари ва анъаналари қўшилди. Бундай тақвим тизимларига қуйидагилар киради:
- Хитой тақвими (бошқа номи: Хитой астрологияси).
- Майя тақвими (бошқа номи: Майя астрологияси).
- Азтек тақвими(бошқа номи: азтек астрологияси).
- Друидлар астрологияси.
Мунажжимлар башорати
Астрологик фаолиятнинг асосий усули астрологик хариталарни қуриш ва талқин қилиш. Мунажжимлар башорати — дунёнинг маълум бир географик нуқтасида, бир вақтда кўринадиган осмоннинг схематик харитасининг тавсифи ҳисобланади. Осмондаги сайёраларнинг схематик ҳамда уфққа нисбатан жойлашишини акс эттирувчи астрологик жадвал космограмма деб аталади, яъни космограмма Қуёш тизими жисмларининг маълум бир вақтда нисбий жойлашишини акс эттиради.
Мунажжимлар башорати самовий жисмларнинг нисбий ҳолатини буржнинг 12 белгиси ва мунажжимлар башоратининг 12 уйига нисбатан позициясини ҳисобга олади.
Астрология бўлимлари
Астрология қуйидаги бўлимларга эга:
- Натал мунажжимлик (туғилиш астрологияси) -астрологиянинг инсон тақдиридаги асосий тенденцияларни башорат қилиш билан шуғулланадиган бўлим. Инсоннинг мойиллиги ва характер хусусиятларини очиб беради.
- Башоратли астрология — астрологиянинг инсон ҳаётидаги воқеаларни башорат қилишга бағишланган бўлими.
- Синастрик астрология — астрологиянинг муносабатлар хусусиятини башорат қилувчи бўлими.
- Тиббиёт астрологияси — астрологиянинг инсон саломатлиги масалаларига бағишланган йўналиши.
- Хорар астрологияси -берилган саволга жавоб излаш билан шуғулланадиган астрология бўлими.
- Электив астрология — бу астрологиянинг бирон бир бизнесни бошлаш учун қулай дақиқани излаш билан шуғулланадиган бўлими.
- Мундан астрологияси — давлатлар, миллатлар, бошқа йирик ижтимоий гуруҳларнинг ривожланиши ва ўзаро таъсирини башорат қилувчи астрология бўлими.
- Астрометеорология — об-ҳаво ўзгаришини башорат қилувчи астрология бўлими.
Астрология ва санъат
Астрология нафақат астрономия, табиий фанлар, дин ва сеҳр тарихида, балки маданиятда ҳам муҳим из қолдирган.
Санъат асарининг тузилиши ва астрологик қарашлар
Мусиқа назариясини ишлаб чиқишда Пифагор олимлари лирада ўйнаш орқали сфералар уйғунлигини — сайёралар, қуёш, ой ва уларнинг мусиқий товушини ўрганишга ҳаракат қилганлар. Бу усул коинотнинг мусиқий ҳамда математик меъморчилигига таянади, руҳни даволайди ва катарсис ҳолатини чақиради. Мусиқа орқали пифагорчилар руҳ ва коинот уйғунлигининг мутаносиблигини тушунишга интилганлар. Сфералар уйғунлиги тасвири неопифагорчилар ва неоплатонистларнинг ижодига таъсир кўрсатган. Узоқ вақт давомида нафақат астрономияда, балки ўрта ва янги давр Европасининг эстетикаси ҳамда санъатида (Гёте, немис романтиклари, Шекспир ва бошқалар) таъсир қилган.
Астрологларнинг фикрига кўра, антик даврнинг баъзи меъморий тузилмалари астрологик ғояларга мувофиқ қурилган. Масалан, қадимги Месопотамия зиггуратлари уч ёки етти қаватдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири тўрт бурчакли шаклда, тўртта асосий йўналиш ва тўрт фаслни англатади.
Астрологик қонунлар бўйича қурилган адабий асарга антропософ Рудолф Штайнернинг 12 қаторли „ўн икки товуш“ („Зwöлф Стиммунген“) шеъри мисол бўла олади. Ушбу асардаги мисралар зодиак белгилари билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир мисра 7 та сатр мавжуд: 1-қатор Қуёш, 2 — чи ва 3-чи ички сайёралар (Венера ва Меркурий), ўрта қатор Марс, ундан кейин Юпитер ва Сатурнга бағишланган. Охирги сатр биринчи сатр билан ифодаланган қуёш нурини акс эттирувчи ойга бағишланган.
Санъатдаги астрологик мотивлар
Адабиётда ҳам, расмда ҳам, китоб миниатюрасида, мусиқада, ҳайкалтарошликда ҳам зодиак белгилари ва сайёраларнинг астрологик маъноси билан боғлиқ даврлар бир неча бор кўриб чиқилган.
Данте, Гриммелсгаусен, Шекспир, Калдерон, Стендал ва бошқа ёзувчиларнинг асарлари, кўпинча уларни ёзиш давридаги астрологик тушунчаларни бадиий шаклда акс эттиради.
Европа адабиётида мавжуд бўлган махсус адабий шеърий жанр. Ушбу шеърлар янги туғилган чақалоқларнинг мунажжимлар башорати асосида уларнинг ота-оналарини астрологик мақтовига бағишланган. Генетлиакониканинг ўзига хос намунаси, рус подшоси Пётр И нинг туғилишига бағишланган Шимўн Полоцкийнинг сақланиб қолган шеъри мисол бўла олади.
Астрология ва дин
Астрология ва яҳудийлик
Ишаё пайғамбар мунажжимларни алоҳида масхара қилган.
Талмудда шундай дейилган: "Яҳудийларнинг тақдирини белгилайдиган юлдуз ёки Сайёра йўқ „.
Яҳудийликнинг машҳур апологи Искандариялик Фило ибтидо китобининг яқинлашиб келаётган аломатлар ҳақидаги сўзларини “συμβία μελλόντων" деб талқин қилиб, у астрологик аломатлар эмас, балки об-ҳаво кўрсаткичларини назарда тутган.
Ўрта асрларда Иброҳим Ибн Эзра каби кўплаб яҳудий донишмандлар, туғма астрологиянинг назариётчилари ва амалиётчилари бўлган. Бошқа томондан, Ўрта аср яҳудийларининг энг катта ҳокимияти Рамбам астрологиянинг илмий ва асослилигини қатъиян рад этган.
Каббалист М. С. Лайтманнинг сўзларига кўра, каббала ва астрология ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ.
Астрология ва насронийлик
Умумий муносабат
Католикликларда астрология, башорат ҳамда башоратнинг барча шакллари сингари, вақт, тарих ва бошқа одамлар устидан ҳокимиятига аралашув истагига асосланган ҳаракатлар қораланади. Тақдир фақат Худога тегишли бўлиши керак деган таълимот оқланади.
1994-йилда рус православ черкови Архиерлар соборининг „ярим-насроний мазҳаблари, неопаганизм ва оккултизм тўғрисида“ ги таърифида астрология бутпарастлик, теософия ва спиритизм билан бир қаторда сохта таълимотлар қаторида санаб ўтилган.
Григорий Богослов, астрология илоҳий кучларни ҳақорат санаб : „Турли юлдузлар остида туғилганлар учун денгиз ҳам, уруш ҳам тенг бўлади. Юлдузлар одамларни боғлаган бўлса, уларнинг охирини боғлолмди“ деб ҳисоблаган.
Астрология ва Ислом
Исломдаги энг оғир гуноҳлардан бири ва ишончсизлик деб ҳисобланади.
Астрология ва ҳиндуизм
Ҳиндуизм ва Тибет буддизмида астрология дин, фалсафа ҳамда тиббиётнинг бир қисми ҳисобланади. Веда ва Тибет тиббиётида астрология беморни ташхислашнинг бошқа усуллари билан тенг равишда қўлланади. Ҳар бир ҳинд ибодатхонасида тўққизта сайёранинг ёрдамчи қурбонгоҳи мавжуд бўлиб, уларга Худонинг олий хизматкорлари сифатида қаралади. Ушбу қурбонгоҳ одатда кириш жойига яқин жойлашган бўлиб, асосий қурбонгоҳга киришдан олдин, маъбудни қўлида олов билан бир неча марта айланиб ўтилади. Бу анъана кармани тозалашни англатади. Кўпинча бу қурбонгоҳ атрофида зодиак белгилари билан безак бўлиши мумкин. Бу руҳнинг зодиак доираси (Самсара) бўйлаб саёҳатига ишора қилади.
Астрология ва фан
Замонавий илм-фан нуқтаи назаридан астрология сохта илмий таълимот ва фолбинлик сеҳрининг бир тури ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, фан астрология ривожланишининг маълум бир босқичида кузатув астрономияси, математика, метеорология ва бошқа билим соҳаларининг ривожланишини об’эктив равишда рағбатлантирганлигини тан олади.
Замонавий фаннинг астрологияга муносабати
Танқид
1975-йилда дунёнинг 186 та етакчи олимлари, шу қаторда 18 та Нобел мукофоти совриндорлари „астрологияга қарши эътирозлар“ баёнотини эълон қилишган. Унга кўра, оммавий ахборот воситалари ўзларининг астрология саҳифаларини ва бошқа шунга ўхшаш псевдологияларни эфирга узатишларига қарши эди. АҚСҲ миллий илмий жамғармаси, астрологияга бўлган ишончни америкаликлар орасида энг кенг тарқалган псевдо-илмий тушунча деб тан олганлар. Россияда эса, астрологияни сохта илм сифатида оммавий танқид қилиш, Россия фанлар академияси Президиуми ҳузуридаги сохта илм-фанга қарши кураш комиссияси томонидан амалга оширилган.
2013-йил 21-октябрда Россия фанлар академияси президенти академик В. Э. Фортов илм-фан ва диннинг палмология ҳамда мунажжимлар башоратига қарши курашда умумий мақсади борлигини таъкидлаган.
2023-йил 18-декабрда Россия фанлар академияси сохта илм-фанга қарши кураш комиссияси астрологияни сохта илм деб тан олган меморандум чиқарди. Меморандумда фуқаролар, тадбиркорлар, сиёсатчиларга муҳим қарорлар қабул қилишда астрологиядан фойдаланишни истисно қилиш бўйича тавсиялар берилган.
Қўллаб-қувватлаш
Сохта илмий назарияларнинг бир қатор тарафдорлари астрологияни қўллаб-қувватладилар. Унинг жаҳон амалиётида муваффақиятли қўлланиши мисоллари борлигига ишонишади.
Астролог, „Профессионал мунажжимлар уюшмаси“нинг асосчиларидан бири Ф. К. Величко астрология дин ва фанлар ўртасида бир хил мавқега эга деб ҳисоблайди. Барча астрологик хулосалар ҳақиқий материал билан ишончли тасдиқланиши керак деган фикрни билдиради.
Текширишга уринишлар
Умумий натижалар
Марс Эффекти
Астрологиянинг ишончлилиги бўйича бир қатор статистик тадқиқотлар мавжуд бўлиб, улар ижобий натижа берган. Бу соҳанинг машҳурлари Мишел Гокленнинг асарлари бўлиб, у кўп сонли одамларнинг туғилиш вақтларини ўз касблари билан таққослаган. Ушбу изланиш натижалари турлича бўлган. Гокленнинг тадқиқотлари астрологиянинг кўплаб асосий қоидаларини рад этган. Шу билан бир қаторда, унинг бошқа тадқиқотларида инсон туғилган вақт ва унинг тақдири ўртасидаги боғлиқликни кўрсатадиган статистик исботлар топилган. Ушбу тадқиқотлар турли экспертлар назорати остида бир неча бор такрорланиб ижобий натижага эга бўлган. Бироқ, илмий ҳамжамият уларни тан олмаган. Ҳамжамият Гоклен одамларни танлашда тизимли хатога йўл қўйган деб ҳисоблаган.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Коч-Wестенҳолз (1995). Фореwорд анд п.11.
- ↑ Касселл анд Раллей (2010). 'Старс, спириц, сигнс: тоwардс а ҳисторй оф астрологй 1100-1800'; пп.67-69.
- ↑ Cампион (2009), пп.259-263, фор тҳе популаризинг инфлуэнcе оф неwспапер астрологй; пп. 239-249: фор ассоcиатион wитҳ Неw Аге пҳилосопҳиэс.
- ↑ Келлй, И. W., Р. Cулвер анд П. Ж. Лопцон, 1989: Астрологй анд сcиэнcе: ан эхаминатион оф тҳе эвиденcе. Ин Cосмиc перспеcтивес: эссайс дедиcатед то тҳе меморй оф М. К. В. Баппу, С. К. Бисwас, Д. C. В. Маллик, анд C. В. Вишвешwара, эдс., Cамбридге Университй Пресс, 249 пп.
- ↑ Асқуитҳ анд Ҳаcкинг (1978) 'Wҳй Астрологй ис а Псеудосcиэнcе (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-24 санасида архивланган)' бй Паул Р. Тҳагард. Сеэ алсо Натионал Сcиэнcе Боард (2006) Сcиэнcе анд Энгинеэринг Индиcаторс; ч 7: 'Сcиэнcе анд Течнологй. Публиc Аттитудес анд Ундерстандинг: Белиэф ин Псеудосcиэнcе (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-12-30 санасида архивланган)'. Натионал Сcиэнcе Фоундатион (2006); ретриэвед 19-апрел 2010-йил:"Абоут тҳреэ-фоуртҳс оф Америcанс ҳолд ат леаст оне псеудосcиэнтифиc белиэф; и.э., тҳей белиэвед ин ат леаст 1 оф тҳе 10 сурвей итемс[29]" …" Тҳосе 10 итемс wере эхтрасенсорй перcептион (ЭСП), тҳат ҳоусес cан бе ҳаунтед, гҳосц/тҳат спириц оф деад пеопле cан cоме баcк ин cертаин плаcес/ситуатионс, телепатҳй/cоммуниcатион бетwеэн миндс wитҳоут усинг традитионал сенсес, cлаирвоянcе/тҳе поwер оф тҳе минд то кноw тҳе паст анд предиcт тҳе футуре, астрологй/тҳат тҳе поситион оф тҳе старс анд планец cан аффеcт пеоплеъс ливес, тҳат пеопле cан cоммуниcате менталлй wитҳ сомеоне wҳо ҳас диэд, wитчес, реинcарнатион/тҳе ребиртҳ оф тҳе соул ин а неw бодй афтер деатҳ, анд чаннелинг/аллоwинг а „спирит-беинг“ то темпорарилй ассуме cонтрол оф а бодй."
- ↑ Астрология (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-04 санасида архивланган), Опен Диреcторй Прожеcт
Ҳаволалар
| Викиомборда „Астрология“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Викииқтибосда Астрологияга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |