Astronomik punkt
Астрономик пункт – Астрономик кузатишлардан кенглама ва узунламаси ҳамда йўналтирилган предмет азимути топилган ер юзасидаги нуқта. Баъзи Астрономик пунктларда юқоридаги у ёки бу параметр аниқланмаган бўлиши мумкин. Агар Астрономик пункт триангуляцион пункт билан мос тушади ва унда уч астрономик катталик аниқланган бўлса, у Лаплас пункта дейилади. И ва ИИ даражали триангуляцияда Астрономик пункт ҳар 70–100 кмда аниқланади. Оддий Астрономик пунктдан ташқари бошланғич Астрономик пункт ҳам бўлади. Уларда астрономик узунлама алоҳида эътибор ва аниқлик билан топилади. Улар кузатувчининг хусусий хатоларини аниқлаш учун хизмат қилади[1].
М<анбалар
Ҳаволалар
- Маʻлумотлар омбори (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |