Астрополяриметрия (асто… ва юнонча поларис – қутбга оид, метрео – ўлчайман) – осмон ёритқичлари нурининг қутбланиш даражасини ўлчаб, уларнинг айрим физик хусусиятларини ўрганувчи астрофизик усул. Ёритқич нурининг қутбланиш даражаси поляриметр воситасида ўлчанади. Поляриметрик ўлчашлар визуал, фотографик ва фотоэлектрик усуллар билан бажарилади. Ёритқичдан келаётган нур астрофотометри тушишидан олдин Заряд алоқасига асосланган матрицали Қуёш телескопи поляризатор орқали ўтади. Поляризаторни ўз ўқи атрофида айлантириб, фотометрга тушаётган нурнинг интенсивлиги ўлчанади. Нур қутбланмаган бўлса, поляризаторни айлантирганда унинг интенсивлиги ўзгармайди. Агар нур қутбланган бўлса, поляризаторнинг маълум айланиш бурчагида унинг интенсивлиги энг кучли (Имах) бўлади. Ёритқич нурининг қутбланиш даражаси деб п =(Имав– Имин) /(Имав+Имин) катталикка айтилади.

Кўпгинаюлдузлар, Қуёштожи, сайёралар, Ой сирти айрим қисмларининг нурлари қутбланганда Астрополяриметрия Анашу қутбланган нурларнинг пайдо бўлиш сабабларини ҳамўрганади. Масалан, Қуёш тожининг 50 % игача қутбланган нурлар ва фотосфера нурининг тождаги тез электронларга сочилиши натижасида ҳосилбўлади. Осмон ёритқичларининг физик табиатини ўрганишда Астрополяриметрия Қўшимча физик маълумот беради[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар