Астроситомалар мия ўсмаларининг бир туридир. Улар бош миянинг юлдуз шаклидаги глиал ҳужайралари – астроцитлардан келиб чиқади. Ушбу турдаги ўсма одатда мия ва орқа мия ташқарисига тарқалмайди ва одатда бошқа органларни зарарламайди. Астроситомалар глиобластомалардан кейин иккинчи энг кенг тарқалган глиома бўлиб, бош миянинг кўп қисмларида ва кам ҳолларда орқа мияда пайдо бўлиши мумкин.

Астроситомалар доирасида иккита кенг синф тан олинади, улар:

  • Кичик инфилтрация зоналари (асосан ноинвазив ўсмалар; масалан, пилоцитик астроситома, субепендимал гигант ҳужайрали астроситома, плеоморфик ксантоастроситома), кўпинча диагностик тасвирларда аниқ кўринади.
  • Инфилтрациянинг диффуз зоналари (масалан, юқори даражадаги астроситома) марказий нерв тизимининг исталган жойида пайдо бўлади, аммо мия ярим шарларида кўпроқ учрайди; улар одатда катталарда учрайди.

Одамларда ҳар қандай ёшда астроситома ривожланиши мумкин. Яхши дифференсиаллашмаган астроситома кўпинча болалар ёки ёшларда учрайди, юқори дифференсиаллашган тур эса катталарда кўпроқ учрайди. Мия асосидаги астроситомалар ёшларда кўпроқ учрайди ва нейроэпителиал ўсмаларнинг тахминан 75% ини ташкил қилади[1].

Патофизиологияси

Астроситома мия паренхимасини сиқиш, инвазия ва деструксия, артериал ва веноз гипоксия, озуқа моддалари учун рақобат, турли метаболизм маҳсулотларини чиқариш (масалан, эркин радикаллар, ўзгартирилган электролитлар, нейротрансмиттерлар) ва нормал паренхимал функсияни бузадиган ҳужайра медиаторлари (масалан, ситокинлар)ни ажратиш орқали маҳаллий таъсирланишга сабаб бўлади. Иккиламчи клиник оқибатларга интракраниал босимнинг кўтарилиши, қон босими ошиши ёки ликвор ҳажмининг ошиши сабаб бўлиши мумкин.

Диагностикаси

Ушбу ўсмаларнинг даражасини (ўлчами, жойлашиши, зичлиги) тавсифлаш учун рентген компютер томографияси (КТ) ёки магнит-резонанс томография (МРТ) зарур. Компютер томографияси одатда олдинги ва ўрта мия артерияларининг силжиши билан бўлган учинчи ва латерал қоринчаларнинг бузилишини кўрсатади. Гистологик таҳлил ташхисни баҳолаш учун зарур бўлади. 

Ташхиснинг биринчи босқичида шифокор асосий неврологик текширув ўтказади, шу жумладан кўзни текшириш ва кўрув тестлари, мувозанат, мувофиқлаштириш ва ақлий ҳолатни текширади. Кейин шифокор бемор миясини КТ ва МРТ қилишни буюради. Компютер томографияси пайтида бемор миясининг рентгенограммаси турли сатҳлардан олинади. Кейин улар компютер томонидан бирлаштирилиб, миянинг турли кесмалардаги тасвирини ҳосил қилади. МРТ учун бемор туннелга ўхшаш асбобда бўшашган ҳолда ётади, мия эса магнит майдон ўзгаришига учрайди. Магнит майдонларга жавобан миядаги сув молекулаларининг хатти-ҳаракатлари асосида тасвир ҳосил бўлади. Контрастни таъминлаш ва ўсмаларни аниқлашни осонлаштириш учун сканерлашдан олдин томир ичига махсус бўёқ киритилиши мумкин. 

Агар ўсимта топилса, нейрохирург бу ўсимтадан биопсия олиши керак. Бу шунчаки оз миқдордаги ўсма тўқимасини текшириш учун олишни ўз ичига олади, кейин олинган намуна текшириш ва баҳолаш учун невропатологга юборилади. Биопсия ўсимтани жарроҳлик йўли билан олиб ташлашдан олдин амалга оширилиши ёки операция пайтида ўсмадан намуна олиниши мумкин. Ўсимта намунасини текшириш ва баҳолаш – бу шифокорга астроситоманинг оғирлик даражасини аниқлашга ва энг яхши даволаш усулларини танлашга ёрдам берадиган усул ҳисобланади. Невропатолог ўсимтани атипик ҳужайраларни, янги қон томирларининг ўсишини ва митотик рақамлар деб аталадиган ҳужайра бўлиниш кўрсаткичларини аниқлаш орқали баҳолайди. 

Баҳолаш

Марказий нерв тизимининг ўсмалари таснифи учун ишлатиладиган кўплаб баҳолаш тизимларидан одатда астроситома учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) баҳолаш тизими ишлатилади. 1993 -йилда ташкил этилган ташхис билан боғлиқ иккиланишларни бартараф этиш мақсадида, ЖССТ тизими астроситомалар учун 4 қатламли гистологик таснифлаш жадвалини таклиф қилган. Бунда астроситомалар 1 дан 4 гача баҳоланиб, 1 энг кам агрессив бўлиш ва 4 энг агрессив бўлиш билан белгиланади[2]. 

ЖССТ баҳолаш схемаси қуйидаги хусусиятларнинг пайдо бўлишига асосланган: атипия, митоз, эндотелиал пролиферация ва некроз. Бу хусусиятлар инвазия ва ўсиш тезлиги бўйича ўсманинг ёмон сифатлилик эҳтимолини акс эттиради[3] .

ЖССТ маълумотларига кўра, энг паст синф астроситомалар (И синф) фақат 2%, ИИ синф 8% ва юқори синф анапластик астроситомалар (ИИИ синф) 20% ни ташкил этади. Энг юқори даражадаги астроситома (ИВ синф) энг кенг тарқалган бирламчи нерв тизимининг саратони ва мия метастазидан кейин иккинчи энг кўп учрайдиган мия ўсмаси ҳисобланади. Инсонда учрайдиган бошқа ўсмаларга таққослаганда астроситомалар кам учраса-да, ўлим ҳолати сезиларли даражада, юқори даражали синфларда (ИИИ & ИВ) юқори ўлим кўрсаткичлари кузатилади (асосан ўсманинг кеч аниқланиши ҳисобига)[4][5].

Олдини олиш

Астроситомаларни олдини олиш бўйича аниқ кўрсатмалар йўқ, чунки астроситоманинг аниқ сабаби маълум эмас. 

Даволаш

Паст даражадаги астроситомалар учун ўсмани олиб ташлаш одатда ҳаёт давомийлигининг узайишига олиб келади. Баъзи маълумотларга кўра, яхши резексия қилинган ўсмаларда 5 йилдан ортиқ тирик қолиш кўрсаткичи 90% дан ортиқ бўлди. Хусусан, пилоцитик астроситомалар одатда нормал неврологик функсия бузилишига олиб келмайдиган хавфсиз ўсмалардир. Бироқ, даволанмаган ҳолда бу ўсмалар охир-оқибат неопластик трансформацияга учраши мумкин. Бугунги кунда юқори даражадаги астроситомаларни тўлиқ резексия қилиш мумкин эмас, чунки нормал паренхима ичига ўсимта ҳужайралари диффуз инфилтрацияси бўлиши мумкин. Юқори даражадаги астроситомалар дастлабки жарроҳлик ёки терапиядан сўнг муқаррар равишда такрорланади ва одатда дастлабки ўсмага ўхшаш даволанади. Ўнлаб йиллик терапевтик тадқиқотларга қарамай, юқори даражадаги астроситомалар учун даво чораси ҳали ҳам мавжуд эмас.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Астроcйтома“. Тҳе Леcтурио Медиcал Cонcепт Либрарй. Қаралди: 2021-йил 1-июл.
  2. ↑ Оҳгаки, Ҳироко; Клеиҳуэс, Паул (2009). "Генетиc алтератионс анд сигналинг патҳwайс ин тҳе эволутион оф глиомас". Cанcер Сcиэнcе 100 (12): 2235–41. дои:10.1111/ж.1349-7006.2009.01308.х. ПМИД 19737147. 
  3. ↑ „Глиома - Сймптомс анд cаусес“. Маё Cлиниc.
  4. ↑ Буcкнер, Жан C.; Броwн, Паул Д.; О'Неилл, Бриан П.; Меер, Фредриc Б.; Wетморе, Cйнтҳиа Ж.; Уҳм, Жоон Ҳ. (2007). "Cентрал Нервоус Сйстем Туморс". Маё Cлиниc Проcеэдингс 82 (10): 1271–86. дои:10.4065/82.10.1271. ПМИД 17908533. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_маё-cлиниc-проcеэдингс_2007-10_82_10/паге/1271. 
  5. ↑ „CБТРУС - CБТРУС“. CБТРУС.