Астурия — Испания шимолидаги тарихий вилоят. Кантабрия тоғларининг шим. ён бағрида. Ма’мурий жиҳатдан ҳозирги Оведо провинсиясини ташкил этади. Майдон 10,6 минг км2. Аҳолиси 1,1 млн. киши (1991). Энг катта шаҳри — Оведо. Қадимда астура қабиласи то-монидан эгалланган эди. Мил. ав. И асрда римликлар, 414 йилда вестготлар томони-дан ишғол қилинган. ВИ аср охирларида ара-блар қўлига ўтган. Астурия 718 йилдан (Ковадон-га водийсидаги жангдан сўнг) қироллик (пойтахти — Оведо). 924 йилда Астурия ҳудуди Леон қироллиги билан қўшилиб ягонаЛе-он қироллиги, 1230-йилда Кастилия билан бирлашиб, Леон-Кастилия қироллиги деб аталди. ХВ асрда бирлашган Испания таркибига кирган. 1808—14 йилларда Астурия аҳолиси Наполеон қўшинларига қарши қат-тиқ кураш олиб борган. Астурия Испаниянинг энг муҳим кончилик саноати раёни мамлакатнинг асосий кўмир ҳавзаси (тошкўмир қазиб чиқаришда мамлакатда 1-ўринда туради). Симоб, мис, темир рудаси, волфрам, дала шпати конлари ҳам бор. Электр энергия ишлаб чиқаришда мамлакатда 3-ўринда туради. Қора металлургия ва кимё корхоналари, ҳарбий заводлар, озиқ-овқат, чарм поябзал, тўқимачилик, ёғочсозлик, тамаки, балиқ саноати корхоналари бор. Маккажўхори, картошка, ем-хашак экинлари кўпроқ экилади. Яйлов кўп. Астурия сут-гўшт чорва-чилигининг асосий раёни. Мевачилик ри-вожланган.

Астурия
Автоном Жамоат ва Провинсия
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
Мамлакат Испания
Майдон 10,604 км2 (4,094 кв ми)
Аҳолиси
 (2016)
1,042,608
Зичлиги 98 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил