Asunsion
Асунсион ёки Асунcиóн (испанча: Асунcиóн) — Парагвай Республикасининг пойтахти. Аҳолиси 608 минг киши (1990). Парагвай дарёсининг чап соҳилида. 1537-йил дабарпоэтилган. ХВИИ аср бошларигача Испания мустамлакаси маркази бўлган. 1811-йилда Асунсионда Парагвай мустақиллиги эълон қилинган. Асунсион Парагвайнинг асосий порти, саноат, савдо маркази ва транспорт тугуни. Миллий университет (1889) ва бошқа университетлар, музейлар бор. Тўқимачилик ва кўн поябзал фабрикалари, тегирмонлар, қанд-шакар ва спирт-арак заводлари, кемасозлик корхонаси, кушхона мавжуд. Нефтни қайта ишлаш заводи бор. Мамлакат экспортининг 75%, импортининг 90% Асунсион порти орқали ўтади. Аэро-порти халқаро аҳамиятга эга. Ботаника боғи бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |