Asvad Ansiy
Асвад Ансий (араб. الاسود العنسي; 632-йилда вафот этган[1])) - Абҳала ибн Ка’б (араб. عبهلة بن كعب) номи билан ҳам танилган, Бану Анс қабиласининг бошлиғи ва ридда урушлари вақтида ўзини пайғамбар деб э’лон қилган тўртта йирик сохта пайғамбардан бири эди. У Яманда яшаб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охирларида пайғамбарлигини э’лон қилган. У сирли аура яратиш учун юзини ёпиб олгани боис “Ёпинчиқ ўранган” ёки Зул-Химор (араб. ذي الخمار) номи билан ҳам танилган.
Фолбин ва сеҳргар Асвад найранглар билан оломоннинг кўзини қамаштириш қобилиятига эга эди. Ривоятларга кўра,унинг олдида тиз чўкишга ўргатган эшаги бор эди: у эшакка “хўжайининг олдида тиз чўк” деса, тиз чўкарди, кейин эса унга “хўжайининг олдида та’зим қил”, деса, та’зим қилар эди. Шундан у Зул-Химор (араб. ذي الخمار – эшак устаси) деган лақаб олган.
Муҳаммад алайҳиссалом Маккага охирги ҳаж сафарларидан кейин касал бўлиб қолганларида, Асвад ўзини пайғамбар деб э’лон қилган. У Муҳаммад алайҳиссаломга ўхшаб илоҳий ваҳий олганини да’во қилган ва бу ваҳийларни о’з қавмига ўқиб бергани қайд этилган. Асвад Нажрон ва Яманнинг катта қисмини босиб олган. У Санога ҳужум қилган; Яман ҳукмдори ва Бозоннинг ўғли Шаҳр Асвадга қарши жангда ҳалок бўлган. Асвад Шаҳрнинг бевасига уйланиб, ўзини Яман ҳукмдори деб эълон қилади. Яманга бостириб кирганидан кейин у унвонини “Худонинг пайғамбари”дан “Раҳмон”га ўзгартирган.
Асваднинг Яман устидан ҳукмронлиги қисқа давом этган: келиб чиқиши форс бўлган Файруз Дайламий Асвадга қарши қўшин тортиб келган. Ривоятларга кўра, Асвад Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотларидан олдинги кечада ўлдирилган. Асвад вафотидан кейин унинг тарафдорлари Қайс ибн Абду Яғус бошчилигида қўзғолонни давом эттирганлар. Файруз уларни мағлуб этган ва улар бошлиқлари билан бирга таслим бо’лганлар.
Манбалар
- ↑ Алгüл, Ҳüсейıн. ЭСВЕД эл-АНСÎ - Ан артиcле публишед ин 11тҳ Волуме оф Туркиш Энcйcлопедиа оф Ислам. Истанбул: ТДВ İслâм Ансиклопедиси, 1995 — 440-441-бет. ИСБН 978-97-53-89438-8. Қаралди: 2022-йил 16-январ.
- Сwорд оф Аллаҳ: Кҳалид бин ал-Wалеэд бй А.И. Акрам ИСБН 0-19-597714-9
- Абу ал-Аббас Аҳмад бин Жаб ал-Баладҳури