Asvon universiteti
Qiyofa
جامعة أسوان | |
|
Асвон университети муҳандислик факултети биноси | |
| Тури | Давлат университети |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 2012-йил |
| Жойлашуви |
, , 23°59′56″Н 32°51′36″Э / 23.9989°Н 32.8599°Э |
| Веб-сайти | асwу.эду.эг |
Асвон университети (арабча: جامعة أسوان) — Мисрнинг Асвон шаҳрида жойлашган давлат университети. 2012-йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб Жанубий Водие университетининг Асвондаги филиали сифатида фаолият юритган
Тарихи
Асвон университетининг ўқув филиали дастлаб 1974-йилда Ассют университетининг бўлинмаси сифатида ташкил этилган. Дарслар 1973/1974-ўқув йилининг октябр ойида Педагогика факултетида бошланган. 1995-йилда Президентнинг 23-сонли фармонига асосан Жанубий Водие университети ташкил этилиб, Асвон филиали унинг таркибига ўтказилган ва янги факултетлар очилган.
2012-йилда Президентнинг 311-сонли фармони билан Асвон филиали мустақил давлат университетига айлантирилди. Ҳозирги кунда университет таркибида 15 та факултет мавжуд[1].
Кампус
- Асосий кампус — Саҳарй шаҳарчасида, Аэропорт йўли бўйлаб 400 акр майдонни эгаллайди.
- Янги кампус — Асвон ал-Гадеда ҳудудида жойлашган бўлиб, 98.5 акр майдонни ўз ичига олади. Шунингдек, Асвон шаҳрида университетнинг яна қўшимча бино ва ётоқхоналари мавжуд.
Факултетлар
Гуманитар фанлар факултетлари
- Адабиёт факултети
- Тижорат факултети
- Дар ал-Улум факултети
- Ал-Алсун (тиллар ва таржима) факултети
- Ижтимоий ишлар факултети
- Педагогика факултети
- Жисмоний тарбия факултети
- Ҳуқуқ факултети
- Махсус таълим факултети
- Археология факултети[2]
Аниқ ва табиий фанлар факултетлари
- Муҳандислик факултети
- Энергетика муҳандислиги факултети
- Тиббиёт факултети
- Қишлоқ хўжалиги факултети
- Табиий фанлар факултети
- Ҳамширалик иши факултети
- Ветеринария тиббиёти факултети
- Балиқчилик ва балиқчилик технологияси факултети[3]
Манбалар
- ↑ „Ҳисторй – Асwан Университй“. асwу.эду.эг. Қаралди: 2020-йил 8-июн.
- ↑ „Ҳуманитиэс Фаcултиэс – Асwан Университй“. асwу.эду.эг. Қаралди: 2020-йил 8-июн.
- ↑ „Сcиэнтифиc Фаcултиэс – Асwан Университй“. асwу.эду.эг. Қаралди: 2020-йил 8-июн.