Асхат Хабибуллинович Сайфуллин (1960-йил 3-июл, Янгиобод, Ўзбекистон ССР) — совет ва рус жаззмени, контрабасчи ва бас-гитарачи. У 1982-йилда Томскда жазз ижрочиси сифатида дебют қилган. Шунингдек, муваффақиятли жазз продюсери, турли фестивалларни ташкилотчиси (Томскда халқаро „Жазз-марафон“ (2003), Новосибирскда „Сиб Жазз Фест“ (2011), Краснодардаги „ГГЖ“ (2012)) ҳисобланади. Асхат Сайфуллин Ричир Cоле, Ниcоле Генри, Виталий Имерели, Жулиа Ниcксон, Мелтон Мустафо, Рой Ёунг, Рон Ҳоллоwай, Биллиэ Эванс, Боббиэ Мартинез, Стиве Турре ва Росарио Гиулиа каби кўплаб хорижий мусиқачиларни Россияга олиб келган[1][2][3][4].

Асхат Хабибуллинович Сайфуллин
Таваллуди 1960-йил 3-июл
Жанрлар жазз
Фаолият йиллари 1982-йилдан ҳозиргача
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Rossiya bayrogʻi Россия

Ҳаёти

Асхат Сайфуллин 1960-йил 3-июлда Хабибулла Халиуллович Сайфуллин ва Хадича Мингулловна Сайфуллина оиласида туғилган. Асхатнинг Флюра Хабибулловна Сайфуллина (Мингажева) ва Минхаят Хабибуллиновна Сайфуллина (Слизкая) деган иккита синглиси ҳам бор. Болалигидан Асхатнинг жаззга бўлган қизиқишига Анатолий Кроллнинг Янгиободдаги „Современник“ оркестри ва Виктор Двоскиннинг „Аллегро“ ансамблидаги ижролари сабаб бўлган.

У 1982-йилда Томскда саксофончи Валентин Русаков билан дуэт қилган ва янги жазз ижрочиси сифатида машҳур бўлган. Новосибирск (1983) ва Москва (1984) фестивалларида қатнашган. Бундан ташқари, 1982-йилдан 1992-йилгача у Cамерата мусиқий ансамблида мусиқачи бўлган.

1985-йилда пианиночи Евгений Миронов ва барабанчи Андрей Бирюков билан трио ташкил қилган ва бир вақтнинг ўзида „Қор болалари“ ансамблида Сергей Беличенко билан ҳам ҳамкорлик қилган.

1988-йилда Свердловск консерваториясини контрабасчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1997-йилда Евгений Миронов, скрипкачи Виктор Королев ва Новосибирсклик барабанчи Владимир Кирпичевни ўз ичига олган „Иссиқ Сибир“ деб номланган жазз квартетини йиғди. Квартет Америка Қўшма Штатларида муваффақиятли гастролларда бўлди, кейинчалик ансамбл билан карнайчи Геннадий Калинин, саксофончилар Владимир Панфилов ва Игор Парашчук, вибрафончи Игор Уваров, пианиночи Георгий Фефелов, барабанчи Сергей Кушилкинлар ҳам ҳамкорлик қилди.

Сайфуллин нафақат Томск, балки Россиянинг бошқа шаҳарлари мусиқачилари билан турли хил композицияларда Новосибирск (1983-1991), Абакан (1963), Тошкент ва Москва (1984), Хабаровск (1988-1990) фестивалларида ҳам қатнашган. Екатеринбург (1988-1994), Самара (1992), Красноярскда (2003), кўплаб Европа мамлакатларида ва АҚШда гастролларда бўлган.

1996-йилдан 2000-йилгача у Томск жазз клубининг раиси ҳамда Сибир минтақасида жазз тадбирлари ташкилотчиси бўлган[5]. 2000-йилдан бери Сайфуллин „Арс Нова“ фондининг бадиий раҳбари ва продюсери сифатида фаолият олиб бормоқда[6].

Манбалар

  1. ↑ „Томский международный фестиваль «Жазз-Марафон»“. Жазз.ру (2003-йил 16-май). 2013-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-декабр.
  2. ↑ Волошин, Ким. „Второй новосибирский «Сиб Джаз Фест»: уровень подтверждён“. Жазз.ру (2011). 2012-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-декабр.
  3. ↑ „Краснодарский международный фестиваль ГГ ЖАЗЗ станет ежегодным“ (деадлинк). Ливекубан.ру (2012). 2013-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-декабр.
  4. ↑ Рыбаков, Валерий. „Томск: джаз, этника, опять джаз…“. Жазз.ру. 2013-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-декабр.
  5. ↑ Рыбаков, Валерий. „Игорь Бутман закрыл сезон в Томске“. Жазз.ру (2001-йил 20-июн). 2013-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-декабр.
  6. ↑ Фейертаг Б.Б. „"Джаз в России. Краткий энциклопедический справочник": Асхат Сайфуллин“. Инфо-жазз.ру. 2019-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-декабр.