“Ат-Тарих ал-кабир” (араб. التاريخ الكبير – “Катта тарих”) – ИХ аср ислом олими Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг илми рижол йўналишидаги китоби[1].

Ат-Тарих ал-кабир
التاريخ الكبير
Асосий маълумотлар
Жанр Илми рижол
Муаллиф Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий
Оргинал тили Араб
Нашриёт Доира ал-Маориф ал-Усмонийя

Умумий тавсиф

Бухорий бу асарини 18 ёшида ёзган. У саҳобалар давридан то ўз давригача ҳадис ривоят қилган кўплаб кишиларнинг исмларини, таржимаи ҳолларини жамлаган. Таржимаи ҳолларнинг умумий сони 40 мингга яқин, шу жумладан эркаклар ҳам, аёллар ҳам, ишончли ва ишончсиз ровийлар ҳам киритилган. Ҳоким Найсобурий асардаги заиф ровийларни санаб ўтган ва улар 126 кишидан ошмаган[1].

Бухорий яна “ат-Тарих ал-авсат” (“Ўрта тарих”) ва “ат-Тарих ас-сағир” (“Кичик тарих”) китобларини ҳам ёзган[1].

Э’тироф

Тожиддин Субкий “ат-Тарих ал-кабир”ни мақтаб, уни мисли кўрилмаган китоб сифатида та’рифлаган ва кейинги давр олимлари Бухорийнинг олдида қарздор эканликларини та’кидлаган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ал-Каттани, Муҳаммад ибн Жа‘фар; Ал-Рисалаҳ ал-Мустатрафаҳ, пг. 128–9, (Беирут: Дар ал-Баша'ир ал-Исламийяҳ); севентҳ эдитион, 2007.