Ata Govshudov
| Ата Говшудов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1903-йил 5-июл Ашхободнинг Бузмеер тумани |
| Вафоти |
1953-йил 15-ноябр Ашхобод |
| Таълими | Шарқ меҳнаткашлари коммунистик университети |
| Касби | ёзувчи |
| Унвони | Туркманистон халқ ёзувчиси |
| Отаси | Говшут Баили |
| Онаси | Огулгерек эже |
Ҳаёти
Ата Каушутов ёки Говшудов (турк. Ата Гоwшудов; 1903. 15. июл, Бузмеер қишлоғи (ҳозирги Абадан шаҳри, Туркманистоннинг Ахал вилояти) — 1953. 15. ноябр, Ашхобод) — туркман совет ёзувчиси, шоири, драматурги ҳисобланади. Туркман насри ва драматургиясининг асосчиларидан биридир. Бадавлат деҳқон оиласида туғилган. Шарқ меҳнаткашлари коммунистик университетини тамомлаган. Онаси Огулгерек эже — туркманларнинг таниқли ҳикоячисидир. Туркман достонлари, эртакларини илк бор онасидан эшитган. Отасининг исми Говшут Баили. Ата Каушутов „Яш коммунист“ газетасининг асосчиси ва биринчи муҳарриридир. Шунингдек, у драматургия ёшлар тўгарагига асос солган ва унинг битирувчилари Олти Гарлиэв, Сари Гарри каби Туркманистоннинг таниқли маданият арбоблари эди.
Ютуқлари
Ата Говшудов адабиёт ва маданиятга қўшган ҳиссаси учун 1950-йилда Қизил Байроқ медали билан тақдирланган. 1992-йилда, Туркманистон мустақилликка эришганидан кўп ўтмай, президент фармони билан „Туркманистон халқ ёзувчиси“ унвонига сазовор бўлган.
1993-йилда Махтумқули номидаги халқаро мукофот билан тақдирланган.
Ижоди
1922-йилда у „Каспий денгизининг нариги томонидаги фронт“ песасини ёзди.
1925-йилдан у „Ёш коммунистлар“ газетасининг муҳаррири, 1928-1929 йилларда Ашхобод театр мактаби директори бўлиб ишлаган.
Ата Говшудов туркман тарихида миллий театр яратиш ва истеъдодли туркман актёрлари / актрисаларини тайёрлаш учун кўп меҳнат қилди. У театрда драма бўлимини ташкил қилди.
Ата Говшудов 1928-йилда „Қонли водий“ песасини ёзди.
1933-йилда „Совет Туркманистони“ газетасида ишлай бошлади. 1940-йилгача газетада унинг очерклари, латифалари ва ҳикоялари чоп этиларди[1].
У „Гўрўғли“ достонининг туркманча вариантини тўплади. А. Говшудов туркман ёзувчилари орасида биринчи бўлиб роман ёзган. Унинг „Перман“ романининг қисмлари 1939-йилда „Совет адабиёти“ журналида нашр этилган. 1989-йилда Наргилич Хожагелдиэв романни топиб тўлиқ нашр этди. Шундай қилиб, 1939-йилда ёзилган роман эллик йилдан кейин нашр этилган.
Говшудов Иккинчи жаҳон уруши даврида ноёб асарлар яратди. Улардан энг машҳури — „Меҳри ва Вепа“ романидир.
1952-йилда унинг „Копет тоғининг этагида“ романи нашр этилди[2].