Atakama
Атакама (испанча: Десиэрто де Атаcама) – Жанубий Америкадаги чўл, Чилининг шимолида жойлашган. Тинч океани соҳили бўйлаб, 22–27° ж.к. орасида, тахминан 1000 км га чўзилган. Денгиз сатҳидан 500 м дан 2000–3200 м гача баландликда жойлашган. Дунёдаги энг қурғоқчил жойлардан бири. Иқлими тропик, пассатли иқлим. Перу оқими таъсири сабабли нисбатан совуқ. Январнинг ўртача ҳарорати денгиз бўйида 19-20°, июлники 13– 15°. Бўйлама водийда эса, январнинг ўртача ҳарорати 22–23° ва июлники 11–12°. Ўртача йиллик ёғин миқдори 50 мм (10–12 йиллаб ёғин тушмаган вақтлар ҳам бўлади). Лоа дарёси кесиб ўтади. Ўсимлик кам (кактус, мимозалар), шўрхоклар кўп. Мис ва селитра конлари бор. Ҳайвон турлари кам. Тулки, қалқондорлар, тошбақалар учрайди.
| Атакама испанча: Десиэрто де Атаcама | |
| Координаталари: Миссинг латитуде | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | Жанубий Америка |
| Майдони | 105 000 км² |
Галерея
Адабиётлар
1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Атаcама Десерт“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |