Ataksiya
Атаксия (юн. атахиа – ҳаракат тартибсизлиги) – ҳаракат координациясининг бузилиши. Ҳаракат вақтида мувозанатнинг ўзгариши, тартибсизланиши. Бемор худди мает одамга ўхшаб гандираклаб зўрға юради. А.да фақат оёқ эмас, қўллар ҳаракати ҳам тартибсиз, бир-бирига мослашмай қолади. Касаллик асосан мияча, орқа миядан миячага ўтадиган йўллар, вестибуляр нерв толаси ва ядроси ёки орқа мия орқа қисмининг, бош мия пешона қисмининг зарарланишида кузатилади. Бемор юриб кетаётганида тез бурила олмайди, қадам ташлага-нида оёқлари олдин кетиб, танаси орқада қолади ва йиқилиб тушиши мумкин. У А.га сабаб бўлган омилларни бартараф этиш йўли билан даволанади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |