Атал Биҳари Важпаеэ (1924. 25. 12, Гувалёр, Мадҳя-Прадеш штати) — Ҳиндистон Республикаси давлат ва сиёсат арбоби. 1942-йил мустақиллик ҳаракатида фаол қатнашганлиги учун қамалган. В. 1957—86 йилларда Жана Сангх, Бҳаратия Жана Сангх, Жаната, Бҳаратия Жаната партиялари таъсисчиаъзоси ва раҳбари. 1980—84 йилларда, 1986 йил ва 1993— 96 йилларда Бҳаратия Жаната парламент партияси етакчиси. 1977—80 йил ларда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири. 1966-70 йиллар, 1986 йил ва 1988-96 йилларда Ҳиндистон парламенти қўмиталарида ишлади. 1996 йил 16—31 май ва 1998 йил 19 мартдан Ҳиндистон бош вазири. Бир қанча шеърлар ҳамда нутклар тўплами босилиб чиққан. Фалсафа д-ри фахрий унвонига эга[1].

Атал Биҳари Важпаеэ
अटल बिहारी वाजपेयी
Ҳиндистон бош вазири
Мансаб даври
1996-йил 16-май – 1996-йил 1-июн
1998-йил 19-март – 2004-йил 22-май
Вориси Манмоҳан Сингҳ
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 25-декабр 1924-йил
Гвалиор, Британия Ҳиндистони (ҳозирги Ҳиндистон)
Вафоти Андоза:Ўлим санаси ва ёши
Ню-Деҳли, Ҳиндистон
Фуқаролиги Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Сиёсий партияси Бҳаратия Жаната Партй (БЖП)
Таълим Лакҳнау университети
Касби Сиёсатчи, шоир, журналист
Мукофотлари Андоза:Бҳарат Ратна мукофоти Андоза:Падма Вибҳушан мукофоти

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил