Ataman (Suriya)
Атаман (арабча: عتمان), шунингдек, Атман, Асман, Османе ёки Осман, Сурия жанубида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳофазаси таркибига киради. Дараадан 4 км шимолда жойлашган. Ғарбда ал-Ядуда, шимоли-ғарбда Тафас, шимолда Даэл, шимоли-шарқда Хирбет Ғазале, шарқда ал-Ғария ал-Ғарбия, жануби-шарқда эса ан-Наима билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Атаман аҳолиси 8 929 кишини ташкил қилган[1].
Атаман عتمان | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Дараа |
| Округ | Дараа округи |
| Ноҳия | Дараа |
| Аҳолиси (2004) |
8 929[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Тарихи
1596-йилги Усмонийлар солиқ рўйхатларида, Атман номи остида учрайдиган мазкур қишлоқ Ҳаврон қадасининг (тумани) Бутайна ноҳияси (маҳаллий маъмурий ҳудуд) таркибида экани қайд этилган. Аҳолиси 29 та хонадон ва 15 нафар бўйдоқдан иборат бўлиб, уларнинг барчаси мусулмон эди. Аҳоли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, буғдой, арпа, ёзги экинлар, эчки ва асалари уяларидан 40% миқдорида қатъий солиқ тўлашган. Жами солиқ миқдори 8000 акçэни ташкил этган[2].
1838-йилда, Усмонийлар империяси ҳукмронлиги даврида, олим Эли Смитҳ Атаманни Нукра вилоятидаги хирба (вайрон бўлган ёки ташландиқ қишлоқ) дея қайд этган[3].
Археологияси
Атаманда ХХ аср бошларида аҳоли истиқомат қилган бир неча қадимий вайроналар мавжуд[4]. Шарқшунослар Энно Литтманн ва Ҳоwард Cросбй Бутлернинг таъкидлашича, Атаман, эҳтимол, қадимий шаҳар эмас, балки „умумий монументал мақбарага эга бўлган ҳашаматли турар-жойлар ёки виллалар мажмуаси“ бўлган[4]. Диққатга сазовор харобалар орасида қадимий кўприк ва улкан мақбара алоҳида аҳамиятга эга. Мақбара катта тош бино бўлиб, унинг тепасида Коринф меъморчилик услубида қурилган тўртбурчак шаклдаги иншоот жойлашган[5]. Мақбара Атаманнинг қадимий ёдгорликлари орасида энг яхши сақланиб қолгани ҳисобланади. Бинонинг шимол томонида қадимий устунларнинг бўлаклари, катта деразалар ва эшиклардан иборат вайрон бўлган иншоотлар жойлашган[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Генерал Cенсус оф Популатион 2004“. Қаралди: 2014-йил 10-июл.
- ↑ Ҳüттеротҳ анд Абдулфаттаҳ, 1977, п. 215
- ↑ Смитҳ; ин Робинсон анд Смитҳ, 1841, вол 3, Сеcонд аппендих, Б, п. 152.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Бутлер, Ҳоwард Cросбй; Литтманн, Энно. Сйриа: Публиcатионс оф тҳе Принcетон Университй Арчаэологиcал Эхпедитионс то Сйриа ин 1904-5 анд 1909. Э. Ж. Брилл, 1919.
- ↑ Боулангер, 1966, п. 503.
Адабиётлар
- Боулангер, Роберт. Тҳе Миддле Эаст, Лебанон, Сйриа, Жордан, Ирақ, Иран. Ҳачетте, 1966.
- Ҳüттеротҳ, W.-Д.; Абдулфаттаҳ, К.. Ҳисториcал Геограпҳй оф Палестине, Трансжордан анд Соутҳерн Сйриа ин тҳе Лате 16тҳ Cентурй. Эрлангер Геограпҳисче Арбеитен, Сондербанд 5. Эрланген, Германй: Ворстанд дер Фрäнкисчен Геограпҳисчен Геселлсчафт, 1977. ИСБН 3-920405-41-2.
- Робинсон, Э.; Смитҳ, Э.. Библиcал Ресеарчес ин Палестине, Моунт Синаи анд Арабиа Петраэа: А Жоурнал оф Травелс ин тҳе еар 1838. Бостон: Cроcкер & Бреwстер, 1841.
Ҳаволалар
- Мап оф тҳе тоwн, Гоогле Мапс
- Дераа-мап, 22Л