Ataualpa
Qiyofa
Атауалпа (тахминан 1500-1533.29.8, Каҳамарка) – инклар ҳокими. Отаси – Уайн Капак вафотидан (1530) сўнг биродари Уаскар билан ҳокимият учун қуролли кураш олиб бориб тахтни эгаллаган. 1532-йил мамлакатга Ф. Писарро раҳбарлигидаги испан конкистадорлари келганлар. Ўша йилиёқ Атауалпа испан босқинчилари томонидан асир олинган. Уни улкан товон эвазига озод қилишга ва’да беришган. Бироқ товон пули тўпланиб испанларга топширилгач, испанлар берган ва’даларидан кечиб Атауалпани "суд" қилиб қатл этганлар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |