Атай Турарович Жумашев (қирғизча: Атай Жумашев; 1998-йил 15-сентябрда, Бишкекда туғилган) – қирғизистонлик футболчи, „Абдиш-Ата“ клуби ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Атай Жумашев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Атай Турарович Жумашев
Таваллуд санаси 1998-йил 15-сентябр (1998-09-15) (28 ёш)
Таваллуд жойи Бишкек, Қирғизистон
Бўйи 176 cм (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Абдйш-Ата Кант
Рақами 11
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017—2018 Абдйш-Ата Кант ? (9)
2018 →  Нефтчи ? (0)
2019 Энергетик-БГУ Минск 7 (0)
2020 Каганат 13 (3)
2021—ҳ. в. Абдйш-Ата Кант 42 (21)
Миллий терма жамоа
2013 Қирғизистон У16
2014 Қирғизистон У17
2018 Қирғизистон У20 2
2021—ҳ. в. Қирғизистон 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клуб фаолияти

Атай ўз фаолиятини 2017-йилда „Абдиш-Ата“ клубида бошлаган[1]. 2018-йилги мавсумда Қўчқорота шаҳрининг „Нефтчи“ жамоасида ижара асосида ўйнаган[2].

2019-йил март ойида Беларуснинг олий дивизионига қайтган „Энергетик-БГУ“ клуби билан шартнома имзолаган[3]. Беларус чемпионатидаги дебютини 2019-йил 31-мартда „Слуцк“ жамоасига қарши ўйинда (0:0) ўтказган. „Энергетиклар“ сафида бир йил ўйнагач, Жумашев ватанига қайтиб, „Каганат“ клуби таркибига қўшилган[4].

2021-йилги мавсум бошланиши олдидан Атай Жумашев „Абдиш-Ата“ жамоасига ўтган. Жамоа билан бирга 2021-йилги Ала-Тоо кубогини қўлга киритган ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган[5]. 2021-йил якунига кўра, Жумашев Қирғизистон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган ва турнирнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган. У 2022-йилги Қирғизистон кубоги финалида Қўчқоротанинг „Нефтчи“ жамоасига қарши ўйинда ягона голни уриб, ўша учрашувнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган[6].

Миллий терма жамоадаги фаолияти

Қирғизистоннинг 16 ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаларида тўп сурган. 2013-йилги Сарсенбек Келжанов хотирасига бағишланган мусобақада, 2014-йилги Қозоғистон президенти кубоги ҳамда 2014-йилги Каспий кубогида иштирок этган[7][8]. 2018-йилда Индонезияда ўтказилган Ёзги Осиё ўйинларида Қирғизистоннинг 21 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси сафида иккита ўйинда майдонга тушган[9].

2018-йилда Қирғизистон миллий терма жамоасига чақирув олган[10]. Бироқ, унинг таркибидаги дебюти 2021-йил 2-сентябрда Фаластин билан ўтказилган ўртоқлик учрашувида (1:0) рўй берган[11].

Ютуқлар

  • Қирғизистон чемпионатининг кумуш медали совриндори (2): 2017, 2021
  • Қирғизистон кубоги соҳиби: 2022

Манбалар

  1. ↑ [[{{{1}}} миллий футбол терма жамоаси|{{{1}}}]]
  2. ↑
  3. ↑ „Кыргызстанский футболист Атай Джумашев подписал контракт с белорусским клубом“ (ру). чампионат.асиа (2019-йил 28-март). 2022-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-октябр.
  4. ↑
  5. ↑ „«АБДЫШ-АТА» - ОБЛАДАТЕЛЬ КУБКА «АЛА-ТОО-2021»“ (ру). кфу.кг. 2022-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-октябр.
  6. ↑ „Вратарь Рахат Джапаров стал обладателем Кубка Кыргызстана по футболу в составе «Абдыш-Аты» | Спорт“ (ру). туркменпортал.cом. 2022-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-октябр.
  7. ↑ „Атай Джумашев“ (ру). Вести.кз. 2022-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-октябр.
  8. ↑ „Кыргызстан назвал состав на Кубок Каспия“ (ру). азериспорт.cом. 2022-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-октябр.
  9. ↑
  10. ↑ „Кыргызстанский футболист Атай Джумашев подписал контракт с белорусским клубом“ (ру). чампионат.асиа (2019-йил 28-март). 2022-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-октябр.
  11. ↑ [[{{{1}}} миллий футбол терма жамоаси|{{{1}}}]]

Ҳаволалар