Атефе Аҳмадий (форсча: عاطفه احمدی‎‎; 2000-йил 23-декабрда туғилган) — эронлик тоғ чанғичи[1]. 2018-йилги тоғ чанғи спорти бўйича Осиё чемпионатининг Супер-Г йўналишида кумуш медал совриндори[2].

Атефе Аҳмадий
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Eron bayrogʻi Эрон
Таваллуд санаси 2000-йил 23-декабр
Теҳрон, Эрон
Спорт
Қайси спорт Тоғ чанғи спорти
Медаллар
2018-йилги Осиё чемпионати кумуш медали (Супер-Г)
2022-йилги Осиё чемпионати кумуш медали (Слалом)
2022-йилги Осиё чемпионати кумуш медали (Улкан слалом)

Аҳмадийнинг отаси Эрон миллий кросс-чанғи жамоаси аъзоси бўлган. Шунингдек, у Атефе ва унинг синглиси Ҳадиснинг илк мураббийи ҳисобланади[3].

Спортчи 2017-йилдан бери катталар ўртасидаги мусобақаларда қатнашиб келади. У Дарбандсарда ўтказилган Миллий чемпионатда ўзининг илк олтин медалини қўлга киритган. Гигант слалом мусобақасида Аҳмадий тажрибали рақиблари Форуғ Аббосий ва Маржон Калҳорни ортда қолдиришга муваффақ бўлган[4].

Аҳмадий 2022-йилги Қишки Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган[5]. У Пекинда бўлиб ўтган 2022-йилги Қишки Олимпиада мусобақаларида иштирок этган. Аҳмадий ушбу спорт тури бўйича Эрон шарафини ҳимоя қилган ягона аёл спортчи, шунингдек, мусобақанинг очилиш маросимида Эрон байроқдори ҳам бўлган. 2023-йил январ ойида у Германиядан сиёсий бошпана сўраб ариза берган. Расмий маълумотга кўра, Аҳмадий феврал ойида Франсияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун Европага борган[6].

2023-йил декабр ойида Аҳмадий сиёсий қочқин мақомини олган илк Халқаро чанғи ва сноуборд федерацияси спортчисига айланган[7].

2025-йил декабр ойида спортчи Инстаграм саҳифасида Эронга қайтганини ёзган[8]. Унга интеграция жараёнида стипендия билан кўмаклашган Германия олимпия спорт конфедерацияси Аҳмадийнинг Эронга қайтгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини маълум қилган[9].

Манбалар

  1. ↑ Ираниан wоменъс ски cоач барред фром гоинг то wорлд чампионшипс бй ҳусбанд
  2. ↑ „Тҳе 27тҳ Асиан Алпине Ски Чампионшипс“. Асиан Ски Федератион. Қаралди: 2018-йил 5-март.
  3. ↑ Ираниан фемале скиэр cуц иcй патҳ то Беижинг Олймпиcс
  4. ↑ Ираниан Чампионшип. Гиант слалом. Ресулц.
  5. ↑ „Алпине Скиинг қуотас лист фор Олймпиc Wинтер Гамес 2022“. дата.фис-ски.cом. Интернатионал Ски Федератион (ФИС) (2021-йил 15-июн). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-июл.
  6. ↑ Иранисче Олймпионикин беантрагт Асйл ин Деуцчланд, 1. Фебруарй 2023
  7. ↑ „Фирст-эвер атҳлете грантед ФИС Рефугеэ Теам статус“ (эн). www.фис-ски.cом. Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
  8. ↑ „Ретурн оф тҳе Ираниан Рефугеэ Скиэр; Тҳе Сторй оф ан Унфинишед Мигратион“ (эн). wанаэн.cом. Қаралди: 2025-йил 13-декабр.
  9. ↑ „Иранисче Скифаҳрерин эрҳиэлт Асйл ин Деуцчланд: „Эин гутес Лебен? Со wар эс ничт““ (эн). фоcус.де. Қаралди: 2025-йил 16-декабр.

Ҳаволалар