Atelektaz
Ателектаз (юн. ателес – етилмаган, нотўлиқ ва эктасис – чўзилиш) – ўпка пуфакчалари (алвеолалари), сегментлар ва бошқаларнинг ҳавосизланиши ёки деярли ҳаво қолмаслиги натижасида буришиши (пучқайиши). Ателектаз бронхлар тешигининг ҳар хил нарсалар (некроз натижасида кўчиб тушган эпителийлар ва ҳоказо) билан тиқилиб қолиши ёки бронхларнинг ташқи томондан сиқилиши (плеврада транссудат ёки экссудат йиғилганда, ўсмаларда) оқибатида рўй беради. Булардан ташқари, туғма Ателектаз ҳам бўлади – нафас олмаслик на-тижасида чақалоқ ўпкасининг ёзилмай қолган қисми. Давоси: касалликнинг асосий сабаби бартараф килинади; бола туғилаётгандаасфиксиянинг олдини олиш чораси кўрилади; бронхга кириб қолган ёт жисмлар олиб ташланади; ўсма, бронхоаденит ва бошқа касалликлар даволанади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |