Aterinasimonlar
Атеринасимонлар (Атҳериниформес) – суякли баликлар кенжа туркуми. Узунлиги 4–50 см. Карпсимонлар ва саргансимонларга қариндош, жабра пардаси 5–7 нурли, бурун тешиги бир жуфт, орқа сузгичи 2, қорин сузгичлари 6 нурли. Тангачалари йирик, сиклоид, ба’зан комбинатеноид типида, ён чизиқлари кучеиз ривожланган. Атеринасимонлар 5 оила, 40 урут ва 180 тўрни ўз ичига олади. Чучук, шўрланган ва денгиз сувларида, асосан тропик ва субтропик сув ҳавзаларида учрайди. Тирик тугадиган Атеринасимонларнинг анал ва жинсий тешиклари, шунингдек куйикиш органи томогида жойлашган. Тухум қўйиб кўпаядиган Атеринасимонлар сув тубига ёки ўсимликларга йирик тухумларини қўяди. Тухумлардан тез орада балиқчалар чиқади. Калифорния Атеринасимонлар (Жеурестҳес тенуис) сув кўтарилган пайтда тухумларини қирғоқ яқинидаги қумга кўмиб қўяди, сув қайта кўтарилгунича тухумлардан ёш балиқчалар ривожланиб чиқади. Қора ва Азов денгизларида Жанубий Европа атеринаси (Атҳерина боери), Каспий ва Орол денгизларида, Узбой ўзанидаги кўлларда Каспий атеринаси (Атеринасимонлар боери каспиа) тарқалган. Каспий атеринаси майда, уз. 10 см гача, ҳар хил шўрланган (7–36% гача ва ундан ҳам юқори) сувларда яшайди. Зоопланктон билан озиқланади. Айрим Атеринасимонлар овланади ёки аквариумларда боқилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |