Атерома (юн. атҳера – бўтқа) – юмшоқ, эластик, юзаси силлиқ терига ёпишган оғриқсиз тузилма, хавфсиз ўсма; ёғ бези чиқиш йўлининг бекилиб қолишидан пайдо бўлади. Бошнинг сочли қисми, юз, ташқи жинсий а’золарда кузатилади, кўпинча якка ҳолда, ба’зан кўп бўлади. Жарроҳлик йўли билан даволанади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил