Атиа масжиди (бенгалча: আতিয়া মসজিদ, арабча: مسجد عطية‎‎) Бангладешнинг Тангаил туманида жойлашган тўрт гумбазли масжиддир. У 17-асрда Бобурийлар даврида қурилган ва Лоуҳажанг дарёсининг шарқий қирғоғида жойлашган. Мамлакат Археология департаменти уни муҳофаза қилинадиган ёдгорлик сифатида белгилаган.

Масжид
Атиа масжиди
бенгалча: আতিয়া মসজিদ, арабча: مسجد عطية‎‎
Умумий кўриниши
Мамлакат  Бангладеш
Координаталар 24°11′2.476″Н 89°54′41.094″Э / 24.18402111°Н 89.91141500°Э / 24.18402111; 89.91141500
Асосчи Саййидхон Панни
Асосий сана:
1609-йил
Умумий майдони 223.9м2
Гумбазлар сони 4
Гумбазлар сони 4
Миноралар сони 4
Миноралар сони 4
Қурилиш материаллари Ғишт, теракота
Ҳолати актив
Масжиднинг кириш қисми

Манзили

Тангаил шаҳридан тахминан олти километр (3.7 ми) жанубда[1], Делдуар Упазила шаҳридаги Атиа қишлоғида жойлашган.

Тарихи

Масжидда топилган ёзувлардан бирига кўра (ҳозирги кунда Бангладеш миллий музейида сақланмоқда), иншоот 1610–1611-йиллар орасида қурилган. Бу Бобурийлар сулоласидан бўлган Жаҳонгир ҳукмронлиги даврида император Каратия Заминдори томонидан Боязид Хон Паннининг ўғли Сайид Хон Паннига Атия Парганасини совға қилган вақтида амалга оширилган. Панни масжидни қуриш бўйича кўрсатма берган. Бино 1507-йилда вафот этган Атиянинг таниқли сўфий авлиёси Шаҳан Шоҳ Баба Адам Кашмирийнинг мазори (мақбараси) масжидга яқин жойлашган. Айтишларича, энг зўр усталар ва қурувчилар бу иш учун Панни томонидан махсус ёлланган[1].

Масжид 19-аср бошида содир бўлган зилзила пайтида вайрон бўлган. 1837-йилда Деҳлилик Рошун Хатун Чоудҳурани исмли савдогар аёл масжидни таъмирлаттирган. Масжид 1909-йилда Делдуарлик Заминдар Абу Аҳмад Ғузнавий хони томонидан бошқа маҳаллий Заминдорлар, яъни Каратиалик Важед Али Хон Панни ҳамкорлигида яна бир марта таъмирланган[1].

Тавсифи

Масжидлар бобурийлар меъморчилигининг элементларини Бенгал султонлиги давридаги умумий меъморчилик билан бирлаштирган ҳолда бунёд этилган. Шунингдек, мажмуанинг ғарбий қисмида, таҳорат олиш учун қурилган катта сув идиши мавжуд бўлган.

Ушбу кичик масжиднинг ташқи кўриниши 18,29 метрга х 12,19 метрни, деворларининг кенглиги 2,23 метрни ташкил этади. Тўғри бурчакли масжид шарқий томонидаги айвонга бириктирилган катта гумбазли ва квадрат шаклидаги намозхонадан иборат бўлиб, унинг тепасига учта кичикроқ гумбаз ўрнатилган. Шарқ томонда учта аркли кириш бўлиб, ўртадагиси икки қиррали ва бошқаларидан бироз баландроқдир.

Атиа масжидининг арклари тўртбурчак шаклда. Асосий намозхонасига верандадан учта эшик орқали кириш мумкин. Бундан ташқари, намозхона ва айвонга иккита ён кириш жойи ҳам мавжуд. Қибла деворида учта безакли меҳроб бор. Масжиднинг тўртта бурчагида параллел қолипларга бўлинган саккиз бурчакли миноралар мавжуд. Кўтарилган дизайннинг бир неча даражалари билан ясатилган ён миноралар том карнизининг тепасига томон кўтарилган. Барча минораларнинг охирида безакли кичик гумбазлар жойлашган бўлиб, улар лотус ва каласа финиаллари билан биргаликда текис найли гумбаз шаклида безатилган.

Мероси

Маҳаллий аҳоли ва ОАВда Атиа масжиди 10 Така масжиди деб номланади, чунки Бангладеш ҳукумати 1978-йил 3-августда масжиднинг олд томонида масжид тасвири бўлган 10 такалик банкнотни чиқарган[2].

2010-йил 6-февралда масжиднинг 400 йиллиги Шаҳан Шоҳ ўрта мактабида кенг нишонланган. Тадбирда Муҳаммад Абдураззоқ, Хандакер Абдубатен ва Фазлур Раҳмон ҳам иштирок этган. Тадбирда, шунингдек, масжид тарихига бағишланган Атианама китобининг нашр этилиши ҳам ма’лум қилинган[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Ҳисториc Атиа Мосқуэ абоут то wеар аwай“. Тҳе Даилй Стар (2010-йил 8-феврал). 2016-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-январ.
  2. ↑ Наеэм. „Атия Жаме Масжид“. Оффроад Бангладеш.