Атика бинти Абдулмутталиб (арабча: عاتكة بنت عبد المطلب‎‎) — ислом пайғамбари Муҳаммаднинг аммаси.

Таржимаи ҳоли

Атика Маккада туғилган. Отаси Абдулмутталиб ибн Ҳошим, онаси эса Қурайш қабиласининг Бану Махзум уруғига мансуб Фотима бинти Амр бўлган[1].:787

У Умар ибн Ваҳаб ибн Абдулуззо ибн Қуайй ибн Килобга турмушга чиққан. Улар Зуҳайр исмли ўғил кўрган[2].

Атика кейинчалик Бану Махзум уруғидан бўлган Абу Умайя ибн ал-Муғийрага турмушга чиққан. Абу Умайянинг Умму Салама исмли қизи бўлган, шу тариқа Атика унинг ўгай онасига айланган. Атиканинг Абдуллоҳ, Зуҳайр ва Қурайба исмли фарзандлари бўлган[3].:31

624-йил март ойида Атика акаси Аббос ибн Абдулмутталибга даҳшатли бир тушини айтиб берди. Тушида бир туя Макка яқинида тўхтаганини ва унинг устидаги чавандоз одамларни огоҳлантириб: „Эй одамлар, олдинга чиқинглар ва эркакларингизни уч кундан кейин келадиган бало билан юзма-юз қолдирманглар!“ — деди. Сўнгра ҳалиги одам бир тоғга кўтарилиб, пастга қараб бир тош отади. Тош парчаланиб кетди ва унинг бўлаклари шаҳардаги ҳар бир бинонинг устига сочилиб кетади. Аббос Атикани бу тушни ҳеч кимга айтмаслик ҳақида огоҳлантирган, бироқ ўзи буни бир дўстига ишониб айтган. Дўсти эса отасига сўзлаб берган ва шу тариқа бу хабар бутун Макка бўйлаб тарқалган. Абу Жаҳл Аббосдан: „Эркакларингиз пайғамбарлик қилгани етмагандек, энди аёлларингиз ҳам шундай қила бошладими? Атика уч кундан кейин уруш бўлишини башорат қилибди. Агар шу уч кун ўтиб, ҳеч нарса содир бўлмаса, биз сизларни Арабистондаги энг ашаддий ёлғончилар деб ёзиб қўямиз“. Уч кундан сўнг Абу Суфённинг элчиси келиб, туясининг устига тик туриб, кўйлагини йиртган ва бақирган: „Эй Қурайш, карвонлар, карвонлар! Муҳаммад ва унинг ҳамроҳлари Абу Суфён билан бирга бўлган мол-мулкингизни пойлаб туришибди. Уни қутқариб қолишингизга кўзим етмайди. Ёрдам! Ёрдам!“ Шундан сўнг огоҳ бўлган Қурайш аҳли Бадр жанги учун қуролланган[4]:290–291. Бироқ Атиканинг акаси Абу Лаҳаб Атиканинг башоратли тушидан қўрққанини айтиб, қўшинга қўшилмаган[3]:32.

Атика Макка шаҳрида мусулмон бўлган ва Мадинага қилинган умумий ҳижратга қўшилган[3]:31.

Атика бинти Абдулмутталиб пайғамбар Муҳаммаддан кейин вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммад ибн Ҳишам Ноте 97. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.
  2. ↑ Ал-Жибоури, Ясин Т. „Десcенданц оф тҳе Пропҳет'с Патернал Унcлес“, . Муҳаммад, Мессенгер оф Пеаcе анд Толеранcе. Қум: Ансариян Публиcатионс. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Муҳаммад ибн Саад, Табақат вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  4. ↑ Муҳаммад ибн Ишақ, Сират Расул Аллаҳ. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.