Atir
Атир (арабча: хушбўй) — хушбўй ўсимликларнинг гули, барги, илдизидан ёки баъзи ҳайвонлар безларидан олинадиган моддаларнинг спиртдаги эритмаси. Атир дастлаб Шарқ мамлакатларида тарқалган. У замонларда атир турли гул мойларидан олиниб, мушк ва анбарлар аралаштириб тайёрланган. Қадим замонларда (милоддан аввалги 5000—2000-йил) ҳам атир ишлатилганлиги маълум. Ҳозир атир сунъий усулда синтез қилинган ҳар хил хушбўй моддалардан ҳам ишлаб чиқарилмоқдатир Гултожбарг ёки ўсимлик илдизидан эфир мойи олиш учун у махсус герметик қозонда экстраксия қилинади ва атир композицияси (эфир мойи билан хушбўй модда аралашмаси) тайёрланади. Ҳар бир атир учун ўзига хос „ҳид“ (бўй) танланади. Тузилган композиция юқори даражада тозаланган этил спиртда эритилиб, эмалланган берк идишларда 12 кунгача сақланади. Сўнгра филтрдан ўтказилиб, флакон шишачаларга қуйилади. Аъло сифатли атирда 10-12 %, ўртачасида 5% хушбўй модда бўлади. Тошкент атир-упа фабрикасида бошқа давлатлардан тайёр ком-позициялар олиб ишлатилади ёки эфир мойлари келтирилиб, композиция шу ерда тайёрланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „Атир“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |