Atirgul moyi
Атиргул мойи – эфир мойи; тиниқ мойсимон хушбўй сарғиш суюқлик. Зичлиги 950-990 кг/м3 (20° да). Атиргулнинг, асосан қозонлик (Болгариядаги шаҳар номидан) атиргулнинг гулбаргини сув буғи билан ҳайдаш ёки учувчан органик эритувчилар (петролей эфири, бензол, этил спирт ва бошқалар) воситасида олинади. Сув буғи билан ҳайдаш усули кўпроқ қўлланади. 1 кг мой 2-5 т гулбаргдан олинади. Атиргул мойи таркибига 200 дан ортиқ компонентлар (фенилетил спирти, терпен спиртлари – ситронеллол, нерол, гераниол, линалоол ва уларнинг эфирлари, алифатик алдегидлар ва бошқалар) киради. Атиргул мойининг спиртда эримайдиган қисми (тахминан 5%)ни стеароптенлар (парафин углеводородлари) ташкил қилади. Юқори сифатли атирлар тайёрлашда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |