Atirgullar ochdi chiroy
„Атиргуллар очди чирой“ (ёки „Азизим“) – актёр ва хонанда Козим Қаюмов томонидан ижро этилган машҳур қўшиқ. Қўшиқ дастлаб „Масхарабоз“ филмида куйланган. 1994–1996-йилларда суратга олинган Масхарабоз филмида илк бор ижро этилган қўшиқ ўз мухлислар орасида узоқ йиллар мобайнида машҳурлигини сақлаб келган. Қўшиқ бугунга қадар ўзбек, қозоқ, қирғиз, уйғур, озарбайжон каби ўнга яқин тилларда куйланган[1].
| „Атиргуллар очди чирой“ | |
|---|---|
| Козим Қаюмов қўшиғи | |
| Чиқарилган санаси | 1995 |
| Давомийлиги | 3:45 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Азим Суюн |
Каверлари
2014-йил Жасурбек Жабборов ҳамда Дилноза Акбарова ижросида „Азизим“ номи билан қайта куйлангач, хорижий республикаларда ҳам анча оммалашиб кетган. Қўшиқ учун олинган клип, 2024-йил март ойи ҳисобига кўра, биргина „ЁуТубе“ тармоғидаги энг йирик мусиқий порталлардан бири – „РизаНова.уз“да 32 миллиондан ортиқ кўрилган, 6000 га яқин изоҳ ёзилган[2][1].
2016-йил қўшиқни қозоғистонлик хонандалар Қуандиқ Раҳим ва Албина Шардарова қозоқчага таржима қилиб, „Болайик бирге“ номи остида ижро этишди. Хонандалар қўшиқ ижроси олдидан бастакор Мирҳалил Маҳмудовдан рухсат сўрашган. Қўшиқ клипи Ўзбекистонда суратга олинган бўлиб, қозоғистонликлар томонидан илиқ қабул қилинган. Қўшиқнинг „қозоқча версияси“ асосида қирғизистонлик хонандалар – Нурлан Насип ва Самара Каримова қайта ижро этган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 ойина.уз „“Атиргуллар очди чирой”, "Болайик бирге", "Эзизим" – халқларни бирлаштирган ўзбек қўшиғи“ (уз). Ойина.уз. Қаралди: 2024-йил 11-март.
- ↑ Жасурбек Жабборов ва Дилноза Акбарова - Азизим | Жасурбек ва Дилноза - Азизим (инглизча), қаралди: 2024-03-11