Атиров (қозоқча: Атырау) — Атиров вилоятининг маркази, Қозоғистоннинг ғарбида, Ёйиқ дарёсининг ёқасида жойлашган шаҳар. Темир йўл стансияси. Нефтни қайта ишлаш ва кимё саноати ривожланган. 1640-йил асос солинган ва Россия ҳукуматининг кейинроқ Ўрта Осиёга босқинчилик юришларида таянч истеҳкомларидан бири бўлган.

Атиров

қоз. Атырау
шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
47°7′0″Н 51°53′0″Э / 47.11667°Н 51.88333°Э / 47.11667; 51.88333
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Атиров вилояти
Ҳукумат
 • Аким Серик Шапкенов[1]
Асос солинган 1640
Аввалги номлари Устъ-Яицкий шаҳарчаси, Нижний Яицкий шаҳарчаси, Гурев
Қачондан бери шаҳар 1885
Маркази баландлиги 506 м
Расмий тил(лар)и қозоқча
Аҳолиси
 (2013)
217 312[2]
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +7 7122[3]
Почта индекс(лар)и 060001-060011[4]
Автомобил коди Э, 06
Atirov xaritada
Atirov
Атиров
Атиров шаҳридаги Урал дарёси

Номи

1640-йили Яицкий городок деб номланган шаҳарча барпо этилган. Ёйиқнинг юқорида Верхний Яицкий городок (ҳозирги Ўрал шаҳри) деган шаҳарча барпо этилган, Нижний Яицкий городок деб номланган, кейинчалик — Уст-Яицкий городок. Россия маликаси Экатарина ИИ Ёйиқ дарёсини Урал деб номланишига фармон берганида, шаҳарнинг номи Гурев городок, Гурев деб ўзгартирилган.

1920-йили маълум муддатга болшевиклар Гуревни Чапаэв деб қайта номлаган.

1992-йилдан буён шаҳар номи — Атиров[5].

Атиров деган сўзи (қозоқча: Атырау) қозоқ тилидан таржшмаси делта деган маъносини билдиради.

Географияси

Атиров ва Астана шаҳарларининг оралиқ масофаси — 1810 км.

Атировни ёқиқ дарёси иккига бўлади: ғарби Самар ва шарқи Буқар[6]. Россия чегарасининг ғарб тарафидан Волга дарёси оқади. Географик томондан вилоятнинг шимоли-ғарбий томони Европада, барча шарқ томони эсаОсиёда жойлашган, асосан чўлу-биёбонлардан иборат. Шаҳарнинг ғарб томони Россиянинг Астрахан вилояти билан чегарадош.

Аҳолиси

Аҳолиси 1897-йили 9,3 минг, 1923-йили 12,5 минг, 1939-йили 41,5 минг, 1997-йили 265 минг, 2006-йили 269 минг кишини ташкил қилди. 2012-йилда эса 206,656 киши бўлиб қолди, унга асосий сабаблардан бири кўплаб словян халқларининг чет элларга кўчиб кетишидир.

2007-йили 1-январда шаҳарнинг аҳолиси 207,2 минг кишини ташкил қилди, шу жумладан:

  • Атиров шаҳри — 154,1 минг киши;
  • Балиқчи кенти — 17,1 минг киши;
  • Жумискер кенти — 6,7 минг киши;
  • Қишлоқ аҳолиси — 28,2 минг киши.

Атиров вилоятида 84 миллат вакиллари истиқомат қилишади.

Иқтисодиёт

2007-йил 1-январда рўйхатдан ўтган корхоналарнинг сони 5195 тани ташкил қилди, шуларунинг 4875 кичик, 275 ўрта, 45 йирик. 2006-йил 3319,5 минг тонна нефт маҳсулоти қайта ишланди, ундан 493,7 минг тонна моторли ўтин (бензин); 1122,2 минг тонна газойл; 1389,9 минг тонна мазут; 123,6 минг тонна нефтли кокс олинди. Электр қуватини ишлаш 1442,9 млн кВт/соат; иссиқлик қуввати — 1624,4 минг кКал ташкил қилди.

Асосий озиқ овқат маҳсулотларидан: 18 тонна сосиска; 5784 тонна қуритилган балиқ; 323 тонна қайта ишланган сут маҳсулотлари; 7370 тонна янги ёпилган нон олинди.

Атиров шаҳрининг иқтисодий ривожига „ҚазМунайГаз“, „Атиров мунай ондеу заводи“, „Қазтрансойл“, „Атировбалиқ“, „Заман групп“, МЧБ, „Атиров жариқ“, „Облтрансгаз“, „Атировсушар“, „Атиров сув арнаси“, в.б. маҳкамалар кўп ҳиссасини қўшмоқдалар.

Ижтимоий соҳа

Атировда нефт корхонасининг режалаш институти, нефт ва табиий тузлар илмий институти, университет, драма театри, филармония, ўрта махсус ўқув юртлати, таълим берувчи мусиқа ва спорт мактаблари, кутубхоналар, кинотеатрлар, маданият ва ҳордиқ парки, меҳмонхоналар, бола боғчалар, тиббий маҳкамалар фаолият юритади.

Маориф

  • Умумий билим берувчи мактаблар сони — 68;
  • Мактабгача бўлган маҳкама сони — 25;
  • Олий ўқув юрти — 4;
  • Ўрта махсус ўқув юртлари — 11.

Олий ўқув юртлари

  • Атиров нефт ва газ институти
  • Атиров Педагогика институти
  • Атиров университети
  • Каспий атрофининг ҳозирги замон колледжи (ПСК)
  • Атиров аграр техник колледжи
  • Атиров бизнес ва ҳуқуқ колледжи

Шаҳарнинг назарга тушган жойлари

  • Иманғали масжиди
  • Успен черкови
  • Қурманғази Сағирбаюли ҳайкали
  • Бейбарс султон ҳайкали
  • Вилоят музейи
  • Хиуаз Доспанова ҳайкали
  • Исатай-Махамбет ҳайкали

Манбалар

  1. ↑ Атырау қаласына жаңа әкім келдіАндоза:Реф-кк
  2. ↑ Численность населения РК по областям, городам и районам Республики Казахстан на 1 июля 2013 года, 2013-11-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-02-27
  3. ↑ „Телефонные коды Казахстана“. 2013-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-октябр.
  4. ↑ „Почтовые индексы Казахстана“. 2013-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-октябр.
  5. ↑ Информационно — Познавательный Сайт Города Атырау, Республика Казахстан, 2013-10-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-12-20 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 14 (ёрдам)
  6. ↑ „Где кончается Европа?“. Урал — граница Европы и Азии. Русское географическое общество. 2012-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-август.

Ҳаволалар