Атиров вилояти (қоз.: Атырау облысы) – Қозоғистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1938-йили Гурев вилояти деган ном билан ташкил топган. 1992-йилдан кейин ҳозирги номга эга бўлган. Майдони 118,6 минг км2. Аҳолиси 555,1 минг киши (2013). Шимолий тарафидан Ғарбий Қозоғистон вилояти билан, шарқида Ақтўбе вилояти билан, жанубий-ғарбидан Манғистов вилояти билан ва ғарбидан Россиянинг Астрахан вилояти билан чегарадош. Вилоят маркази – Атиров шаҳри.

Атиров вилояти
Атырау облысы

Герб
Gerb
вилоят
Маъмурий маркази Атиров
Асос солинган санаси 1933-йил[1]
Аким Измухамбетов Бақтиқўжа Салахатдинович
Аҳоли (2013)
↗ 555,198[2]
(3,1 % ,  (16-ўрин)
Зичлиги 4,58 киши./км²
Миллатлар таркиби қозоқлар 88,96 %
руслар 8,63 %
корейслар 0,59 %
Динлар таркиби Мусулмонлар, Христианлар
Майдони 118 631 км² (4,4 %, 12-ўрин)
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +7 712х хх-хх-хх
Почта индекси 06 хххх
Автомобил рақами коди Э, 06
Расмий сайти ҳттп://www.э-атйрау.кз/рус/
Харитада
Atirov viloyati xaritada

Тарихи

Табиати

Атиров вилояти Каспий бўйи пасттекислигида жойлашган. Бархан қумлари, сув оқмайдиган ботиқлар бор. Январнинг ўртача ҳарорати – 3,4° дан – 10,6° гача, июлники 24°–26°. Йилига 100–200 мм ёғин тушади. Ёзда тўзонли бўронлар ва суховейлар бўлади. Асосий дарёлари: Урал, Эмба, Уил, Сағиз. Саёз, асосан шўр кўллар бор. Ер юзасининг каттагина қисми шўрхок, шўртоб ва қўнғир чўл-дашт тупроқларидан иборат. Ўсимликлари чала чўл типидаги (шўра, шувоқ, бетага, чалов ва бошқалар) ўсимликлар, дарё қайирларида дарахт, бутазор (тўқайзор)лар мавжуд.

Аҳолиси

Вилоятдаги маиллатлар таркиби:[3][4]
Аҳоли сони
в 1989-йил
% Аҳоли сони
в 1999-йил
% Аҳоли сони
в 2010-йил
%
барчаси 424708 100,00 % 440286 100,00 % 513363 100,00 %
Қозоқлар 338998 79,82 % 391672 88,96 % 469719 91,50 %
Руслар 63673 14,99 % 38013 8,63 % 32602 6,35 %
Корейслар 3000 0,71 % 2600 0,59 % 2781 0,54 %
Татарлар 4913 1,16 % 2728 0,62 % 2529 0,49 %
Украинлар 3749 0,88 % 1442 0,33 % 1231 0,24 %
Олмонлар 1401 0,33 % 687 0,16 % 544 0,11 %
Ўзбеклар 63 0,01 % 319 0,07 % 416 0,08 %
Булғорлар 864 0,20 % 436 0,10 % 389 0,08 %
Озарбайжонлар 49 0,01 % 9 0,00 % 327 0,06 %
Қорақалпоқлар 6 0,00 % 5 0,00 % 313 0,06 %
Арманлар 22 0,01 % 5 0,00 % 279 0,05 %
Белоруслар 1066 0,25 % 347 0,08 % 271 0,05 %
ва бошқалар 6904 1,63 % 2023 0,46 % 1962 0,38 %

Саноати

Атиров вилояти саноатида нефт қазиб чиқариш, нефтни қайта ишлаш ва балиқ саноати муҳим ўрин тутади. Энергетикаси маҳаллий ва қисман четдан келтириладиган нефт маҳсулотлари ва Қарағанди кўмирида ишлайди. Нефт Эмба кони ва Атиров атрофидан олинади. Атировда нефтни қайта ишлаш заводи, шаҳар яқинида балиқ консерва комбинати ишлаб турибди. Машинасозлик ва металлсозлик (Атировда машинасозлик заводи), кимё, ёғочсозлик, қурилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

Ҳудудий бўлиниши

Вилоятда ҳаммаси бўлиб 2-шаҳар, 7-туман, 15-шаҳар типидаги қишлоқ ва 56 қишлоқ округи мавжуд.

Атиров вилоятининг туманлари ва шаҳарлари
Туманлар бўлиниш маркази Ҳудуди
(минг км²)
Аҳолиси
(минг киши)
Жилиқўй Қулсари 29,4 67,9
Индер Индербўр 10,9 30,3
Исотой Оққистов 14,7 23,9
Маҳамбет Маҳамбет 9,6 29,0
Моқот Моқот 4,9 27,2
Қизилқўға Миёли 24,9 32,2
Қурмонғози Қурмонғози 20,9 58,5
Шаҳарлар Ҳудуди
(минг км²)
Аҳолиси
(минг киши)
Атиров шаҳари 458 316,4
Қулсари шаҳари 40 66,0

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи – яйлов чорвачилиги. Асосан дағал жунли қўйлар боқилади. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг анча қисми пичанзор ва яйлов. Баҳорикор ва суғорма деҳқончилик қилинади. Қишлоқ хўжалигида ем-хашак экинлари (бир йиллик ўтлар, силос учун маккажўхори) ҳам экилади. Ғалла экинларидан асосан арпа, тариқ етиштирилади, Волга ва Урал дарёлари-744нинг қуйи оқимида шоли экилади. Сабзавот ва картошка ҳамда полиз экинлари ҳам салмоқли ўрин тутади. Каспий денгизида балиқ овланади. Қишлоқ хўжалигининг умумий маҳсулот миқдори – 19528,1 миллион тенгени, аниқ миқдор индекси 99,7 % ташкил қилди. Гўшт маҳсулоти – 47,0 минг тоннани 102,1 %, сут маҳсулоти – 54,2 минг тоннани (100,5 %), тухум – 1,84 миллионтани (100,2 %) ташкил қилди. 2010-йилнинг январ-декабр ойларида йирик қора мол – 182,3 мингтани 102,8 %, қўй ва эчки – 619 мингтани (103,1 %), туя – 31,7 мингтани (102,5 %), йилқи – 46 мингтани (103,9 %) ташкил қилди.

Транспорти

Темир йўл орқали бошқа вилоятлар билан боғланган. Урал дарёси (Уралсккача) ва Каспий денгизида (Атировдан Астрахонгача ва Форт-Шевченкогача) кема қатнайди. Юкларнинг бир қисми автомобил транспортида ташилади. Авиалиниялар Атировни Атиров вилоятининг бошқа жойлари билан боғлайди.

Манбалар

  1. ↑ География Атырауской области, 2007-12-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-04-05
  2. ↑ Численность населения Республики Казахстан по областям с начала 2013 года до 1 марта, 2013-07-31да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-10-29
  3. ↑ Агенцтво Республики Казахстан по статистике. Архив (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-13 санасида архивланган): Националний состав населения Республики Казахстан и эго областей (том 1) (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-16 санасида архивланган)
  4. ↑ Численност населения по областям, городам и раёнам, полу и отделним возрастним группам, отделним этносам на 1-января 2010 года, 2012-06-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-03-04

Ҳаволалар