АтласГлобал (2015-йил 31-мартгача Атласжет номи билан фаолият юритган)[1] — бош қароргоҳи Истанбул шаҳрида жойлашган Туркия авиакомпанияси бўлган[2]. Компания мунтазам ички ва халқаро йўловчи рейслари ҳамда чартер парвозларни амалга оширган бўлиб, асосан Истанбул аэропортидаги базасидан фаолият юритган[3]. АтласГлобал 2020-йил 12-февралда банкротлик э’лон қилган ва шу санадан кейин бутунлай фаолиятини тўхтатган[4].

АтласГлобал
ИАТА ИCАО Идентификатори
КК ККК АТЛАСГЛОБАЛ
Ташкил топган 2001 (24 йил аввал) (2001)
Тугатилган амалиётлари 2020-йил 12-феврал
База аэропорти Истанбул аэропорти
Қўшимча ҳаво тугуни Анталия аэропорти
Тез учиш дастурлари Атласмилес
Шўба корхоналари
  • Атлашолидайс
  • АтласГлобал Украине
Парк ҳудуди 2 (ёпилиш пайтида)
Парвоз йўналишлари 12 (ёпилиш пайтида)
Бош қароргоҳи Истанбул, Туркия
Муҳим шахслар
  • Али Мурат Эрсой (Раис)
  • Сермед Темизкан (Бош ижрочи директор (CЕО))
Сайти атласглбс.cом

Тарихи

Дастлабки йиллар

Авиакомпания 2001-йил 14-мартда ташкил этилган ва 2001-йил 1-июнда парвозларни бошлаган. Дастлаб Атласжет Интернатионал Аирлинес номи билан фаолият юритган бўлиб, Öгер Ҳолдингс таркибидаги шўба корхона сифатида тузилган. 2006-йил 1-феврал ҳолатига кўра, Öгернинг АтласГлобалдаги 45 фоизлик улуши бошқа томонларга ўтказилган ва Али Мурат Эрсой компания директорлар кенгаши раисига айланган. Компанияга бош ижрочи директор (CЕО) Сермед Темизкан раҳбарлик қилган, ходимлар сони 2017-йилда 730 нафарни ташкил этган[3].

2012-йил август ойида АтласГлобал АҚШнинг Рян Интернатионал Аирлинес авиакомпанияси билан Мадина ва Тел-Авив каби шаҳарларга диний зиёрат парвозларини амалга ошириш бўйича шартнома тузган. 2013-йил январ ойида АтласГлобал томонидан тўловлар бажарилмагани сабабли ҳамкорлик олдиндан огоҳлантирилмасдан бекор қилинган. Ўша вақтда банкротликни қайта ташкил этиш жараёнида бўлган Рян Интернатионал Аирлинес молиявий зарарларни қоплай олмаган ва натижада тугатилган[5][6].

Операцион муаммолар ва фаолият якуни

2019-йил 26-ноябрда АтласГлобал авиакомпанияни қайта тузиш жараёни сабабли барча парвозларни вақтинча тўхтатишини э’лон қилган. Шунингдек, 2019-йил 16-декабргача чипталар савдоси тўхтатилиши, парвозлар эса 21-декабрда қайта бошланиши режалаштирилгани ма’лум қилинган[7].

2019-йил 16-декабрда АтласГлобал режалаштирилганидан беш кун олдин мунтазам парвозларни қайта бошлаган. Тўхтаб қолиш даврида компания икки дона А321 самолёти билан чартер рейсларни давом эттирган, жумладан Туркия ички йўналишлари, шунингдек Теҳрон ва Бағдод шаҳарлари бўйича. Саба ахборот агентлигига берилган баёнотда компания янги бизнес-режасига кўра мунтазам рейслардан кўра чартер парвозларга кўпроқ э’тибор қаратишини билдирган, аммо қайси йўналишлар бекор қилиниши очиқланмаган[8].

2020-йил 7-январда авиакомпания фаолиятини яна тўхтатишини ва 9-февралгача парвозлар амалга оширилмаслигини э’лон қилган. 2020-йил 29-январда АтласГлобал ўзидаги ягона икки дона Аирбус А330-200 самолётларини лизинг берувчиларга қайтаргани ма’лум қилинган[9]. 2020-йил 12-февралда АтласГлобал банкротлик тўғрисида ариза берган ва фаолиятини дарҳол тўхтатган[4].

Йўналишлар

АтласГлобал Аирбус А320-200 (эски ранг схемаси)
АтласГлобал’нинг собиқ Аирбус А330-200 самолёти, авиакомпаниянинг олдинги базасида
2010-йилда сафдан чиқарилган собиқ Атласжет Бомбардиэр CРЖ900 самолёти
2007-йилда Атласжет 4203-рейси ҳалокатида йўқ қилинган МcДоннелл Доуглас МД-83 (ТC-АКМ)

2020-йил 19-январ (2020-01-19) ҳолатига кўра ҳолатига кўра, барча парвозлар тўхтатилишидан олдин АтласГлобал (чартер рейслардан ташқари) қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни амалга оширган:

Мамлакат Шаҳар Аэропорт Изоҳ Манбалар
FransiyaФрансия Париж Шарл де Голл аэропорти
GruziyaГрузия Тбилиси Тбилиси халқаро аэропорти
EronЭрон Теҳрон Имом Хумайний номидаги Теҳрон халқаро аэропорти
IroqИроқ Бағдод Бағдод халқаро аэропорти
Сулаймония Сулаймония халқаро аэропорти
ArmanistonАрманистон Ереван Звартноц халқаро аэропорти
IsroilИсроил Тел-Авив Бен Гурион аэропорти [10][11]
LivanЛиван Байрут Байрут–Рафиқ Ҳаририй халқаро аэропорти [12]
NiderlandiyaНидерландия Амстердам Амстердам Счипҳол аэропорти
Шимолий Кипр Шимолий Никосия Эрcан халқаро аэропорти
TurkiyaТуркия Анталия Анталия аэропорти
Истанбул Истанбул аэропорти Авиакомпания маркази
Birlashgan QirollikБирлашган Қироллик Лондон Лондон Станстед аэропорти [13]

Тарихий авиапарки

Йиллар давомида АтласГлобал томонидан қуйидаги ҳаво кемалари эксплуатация қилинган:

Самолёт тури Хизматга киритилган Хизматдан чиқарилган
Аирбус А319-100
2005
2019
Аирбус А320-200
2004
2019
Аирбус А330-200
2018
2019[9]
Боэинг 737-400
2004
2010
2005
2011
Боэинг 757-200
2001
2012
Бомбардиэр CРЖ700
2005
2007
Бомбардиэр CРЖ900
2006
2010
МcДоннелл Доуглас МД-83
2007
2007

Ҳодисалар ва авиация фалокатлари

  • 2007-йил 18-август куни Шимолий Кипрдаги Эрcандан Туркиянинг Истанбул шаҳрига учаётган Атласжет 1011-рейси (МcДоннелл Доуглас МД-83, борт рақами ТC-АКН) парвоздан кўп ўтмай икки нафар йўловчи томонидан босиб олинди. Улар ўзларини портловчи моддалар олиб юрган Ал-Қоида а’золари деб таништириб, самолётни Эроннинг Теҳрон шаҳрига йўналтиришни талаб қилишди. Бироқ самолёт маҳаллий вақт билан соат 08:15 да ёнилғи қуйиш баҳонасида Туркиянинг Анталия аэропортига қўнди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари билан музокаралар бошланди, шу жараёнда бортдаги барча аёллар ва болаларга самолётни тарк этишга рухсат берилди. Кейинчалик бошқа йўловчилар ва экипаж а’золари қочишга уринган пайтда тартибсизлик юзага келиб, босқинчилар таслим бўлишди. Самолётдаги 138 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж а’зоси орасида жиддий жароҳат олганлар бўлмади[14].
  • 2007-йил 30-ноябр куни Истанбулдан Испарта шаҳрига йўл олган Атласжет 4203-рейси Испарта Сулаймон Демирел аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учради. Натижада бортдаги барча 50 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж а’зоси ҳалок бўлди. Ушбу рейсда фойдаланилган самолёт Wорлд Фоcус Аирлинес компаниясидан ҳўл лизинг асосида ижарага олинган эди[15].

Манбалар

  1. ↑ „Неуэ Марке Атлас Глобал: Атласжет зеигт глобале Амбитионен – аэроТЕЛЕГРАПҲ“ (2015-йил 21-март). Қаралди: 2017-йил 13-май.
  2. ↑ "Ҳеадқуартерс анд Cалл Cентер (Wайбаcк Мачине сайтида 7 Жулй 2011 санасида архивланган)." Атласжет. Ретриэвед 16 Фебруарй 2011.
  3. ↑ 3,0 3,1 Диреcторй: Wорлд Аирлинес. Флигҳт Интернатионал (2007-йил 27-март), с. 80.
  4. ↑ 4,0 4,1 „АтласГлобал то деcларе банкруптcй афтер мовинг то Истанбул'с неw аирпорт | Аҳвал“. 2020-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Роcкфорд'с Рян Интернатионал Аирлинес лиқуидатинг (Wайбаcк Мачине сайтида 15 Марч 2018 санасида архивланган) WРЕХ. 12 Жануарй 2013. Ретриэвед 28 Жануарй 2014.
  6. ↑ Чартер Cарриэр Рян Интернатионал Аирлинес Гроундс Алл Флигҳц, Сеэкс Лиқуидатион НЙC Авиатион. 11 Жануарй 2013. Ретриэвед 28 Жануарй 2014.
  7. ↑ „Туркиш аирлине АтласГлобал темпорарилй суспендс алл оператионс“ (2019-йил 26-ноябр).
  8. ↑ „Туркей'с АтласГлобал ресумес счедулед пассенгер оператионс“. ч-авиатион.cом (2019-йил 16-декабр).
  9. ↑ 9,0 9,1 ч-авиатион.cом - Туркей'с АтласГлобал суспендс А330 оператионс 29 Жануарй 2020
  10. ↑ Лиу, Жим. „АтласГлобал аддс Истанбул – Тел Авив сервиcе ин W17“. Роутесонлине (2017-йил 1-ноябр). Қаралди: 2017-йил 1-ноябр.
  11. ↑ Лиу, Жим. „АтласГлобал аддс Анталя – Тел Авив фром Май 2019“. Роутесонлине (2019-йил 6-май). Қаралди: 2019-йил 6-май.
  12. ↑ „АтласГлобал Cонтинуэс Миддле Эаст Эхпансион ин С16“. аирлинероуте. Қаралди: 2016-йил 3-феврал.
  13. ↑ „АтласГлобал ресумес Лондон Станстед флигҳц фром Оcт 2016“. роутесонлине. Қаралди: 2016-йил 7-сентябр.
  14. ↑ Атласжет Флигҳт 1011 Авиатион Сафетй Нетwорк.
  15. ↑ Атласжет Флигҳт 4203 Авиатион Сафетй Нетwорк.

Ҳаволалар

Викиомборда „АтласГлобал“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.