„Атлас“ — Америка Қўшма Штатлари элтувчи ракеталари туркумининг номи; „Атлас“ сайёралараро баллистик ракетасининг дастлабки икки поғонаси сифатида фойдаланилади. Старт массаси – 125-135 т, умумий узунлиги 31-35 м. „Атлас-Ажена“ ва „Атлас-Сентавр“ вариантлари мавжуд. „Мидас“, „Самос“ ЕСЙни, сайёралараро автоматик стансиялар „Рейнтер“, „Маринер“ ва бошқаларни парвоз қилдириш учун қўлланади. Ракета двигатели ёнилғиси – суюқ кислород ва керосин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил