Atmosfera akustikasi
Атмосфера акустикаси – Акустикаиинт атмосферада товуш тўлқинларининг тарқалиш қонуниятларини акустика усуллари билан ўрганадиган бўлими. Товуш тўлқинларининг сўниши фақат тўлқин тарқалишига боғлиқ бўлмай, товуш энергиясининг мухитда ютилишига ҳам боғликдир. Товуш энергиясининг ютилиши товушнинг тўлқин узунлигига боғлиқ: қиска тўлқинларда кўп, узун тўлқинларда кам ютилади. Атмосферада тарқаладиган товуш тўлқинлари температураси юқори бўлган муҳитдан температураси паст бўлган муҳитга томон бурилади. Баъзан, портлаш ёки момақалдироқнинг кучли товуш тўлкинлари фақат марказий эшитилиш зонасидагина эмас, балки маълум даражадаги доирасимон эшитилиш зоналарида ҳам аниқ эшитилиши мумкин. Бу ҳодиса товуш тўлқинларининг атмосферадаги паст температурали қатламлардан қайтишини тасдиклайди[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |