Атмосфера жараёнлари – Атмосферанинг бир текис исимаслиги ва унда бароклинликнинг (бир хил зичлик ва солиштирма ҳажмга эга бўлган юзаларнинг изобарик юзалар билан мо тушмаслиги) ривожланиши туфайли пайдо бўладиган жараёнлар. Атмосфера жараёнлари натижасида атмосферанинг умумий сиркулияцияси ва бир қанча маҳаллий (локал) сиркуляциялар вужудга келади. Атмосфера ғалаёнлари – сиклон ва антициклон туфайли атмосфера умумий сиркуляцияси Ер шарининг турли кенгликлари ва ҳудудлари ўртасида ҳаво алмашинувини келтириб чиқаради. Радиацион шароитлар ва сиклонлар фаолияти таъсирида атмосфера алоҳида ҳаво массаларига бўлинади, уларнинг аралашиб кетиш хусусиятлари ўзгаради, иссиқ ва совуқ ҳаво масенлари орасида эса камбар ўтиш зонаси – атмосфера фронтлари вужудга келади. Атмосфера жараёнларикатта географик майдонларда об-ҳаво тартиботини белгилайди. Масалан, Ўрта Осиё ҳудудига совуқ ҳаво оқимининг бостириб кириши ҳатто йилнинг иссиқ фаелларида ҳам совуқ ва нам об-ҳавони, жанубий сиклонларнинг кўчиши иссиқ ва нам, антициклонларнинг ўтиши қуруқ ва очиқ об-ҳавони вужудга келтиради (қаранг Атмосфера сиркуляцияси)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил