Атмосфера оптикаси – Геофизиканинг Қуёш, Ой ва бошқа ёритқичлардан Ер атмосферасини ёриб ўтиб келаётган нур оқимларига оид ҳодисаларни ўрганадиган бўлими (қаранг Атмосферадаги оптик ҳодисалар). Атмосфера оптикаси асосан, ёруғлик нурларининг синиши (қаранг Ёруғлик рефраксияси) туфайли осмон гумбазида ёритқичларнинг ўрни силжигандай бўлиб кўриниши, ёруғлик нурларининг ютилиши, сочилиши ва об-ҳаво ҳодисалари билан боғлиқ бўлган оптик ҳодисалар (тонг шафағи, камалак, сароб ҳодисалари)ни ўрганади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил