Ato Ahrorov
Ато Аҳроров (1938-йил 3-июл, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР – 2023-йил 25-май, Самарқанд, Ўзбекистон) – кинооператор, санъат фанлари номзоди, СССР кинематографлар иттифоқи аъзоси, СССР кинематографияси аълочиси, Тожикистон халқ артисти[1].
| Ато Аҳроров | |
|---|---|
| Таваллуди |
3-июл 1938-йил |
| Вафоти |
25-май 2023-йил (84 ёшда) Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон |
| Таълими |
Самарқанд давлат университети Тожикистон фанлар академияси СССР Маданият вазирлиги қошидаги Санъат институти |
| Касби | Кинооператор |
| Мукофотлари | Тожикистон халқ артисти |
Ҳаёти
Ато Аҳроров 1938-йил 3-июл куни Ўзбекистон ССР таркибидаги Самарқанд вилоятида туғилган. У 1955-йил Самарқанд давлат университетининг педагогика факултетини тамомлаган. 1960-йил эса Самарқанд давлат университетининг тожик тили ва адабиёти факултетини тугатган. Ато Аҳроров 1960-йили Душанбе шаҳрига кўчиб ўтган. Шу йили Аҳмад Дониш номидаги тарих институтинг санъацҳунослик бўлимида кичик илмий ходим сифатида иш фаолиятини бошлаган. У 1960-йилдан 1961-йилгача Тожикистон фанлар академиясида таҳсил олган. 1962-йилдан 1963-йилгача Афғонистонда хизмат сафари билан бўлиб, у ерда таржимонлик билан шуғулланган. Ато Аҳроров 1963-йилдан 1967-йилгача СССР Маданият вазирлиги қошидаги Санъат институтида аспирантура таълим босқичида таҳсил олган. Олийгоҳда „1962-1965-йилларда тожик кинолари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. У 1994-йилдан 1995-йилгача Тожикистон фанлар академиясининг санъацҳунослик бўлими мудири лавозимида ишлган. 1996-йил Самарқандга кўчиб ўтган. 1997-йилдан 2003-йилгача Самарқанд давлат университетининг ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2005-йилдан 2007-йилгача эса Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалининг ижтимоий фанлар кафедраси доценти лавозимида ишлаган. Ато Аҳроров 2023-йил 25-май куни Самарқанд шаҳрида вафот этган[2].
Ижодий фаолияти
Ато Аҳроров тожик кинолари бўйича тадқиқотчи бўлиб, кино ва театр соҳаларига оид илмий ишлар ва мақолалар муаллифи ҳисобланади[3]. Шунингдек, „Тожик филм“ бадиий кенгашининг аъзоси ва „Кино оламида“ телекўрсатуви бошловчиси бўлган.