Ato Arbinjaniy
Ато Арбинжаний (арабча: عطاء الاربنجني — Абулаббос Ато ибн Аҳмад ибн Идрис Арбинжаний) — Ровий ва фақиҳ
Абулаббос Ато ибн Аҳмад ибн Идрис Арбинжаний. | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | 979-йил. |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Ровий ва фақиҳ. |
Ато Арбинжаний Х аср бошида Самарқандга қарашли Арбинжан (баъзи манбаларда Рабинжон ва Арбанажний шаклида келган) қишлоғида туғилган. У бошланғич таълимни ва ҳадис илмининг сир-асрорларини ўзи тўғилиб ўсган қишлоғи — Арбинжонда устози Ҳорун ибн Ҳожиб (Соҳиб) Арбинжонийдан ўрганган. Ато Арбинжоний устози Ҳорун ибн Ҳожиб (Соҳиб) Арбинжонийдан ривоят қилган ҳадисларни бир қанча ҳадис китобларида учратиш мумкин. Ато Арбинжоний нафақат ҳадис ровийси, балки фиқҳ соҳасида ҳам чуқур билим соҳиби бўлган. У ўз даврида ҳанафий мазҳабининг таниқли олимларидан саналган. У умрининг охирларида туғилиб ўсган қишлоғи — Арбинжонда қозилик лавозимида фаолият олиб борган.
Шогирдлари
Ато Арбинжанийдан Абу Саъд Идрисий каби алломалар ундан ҳадислар ривоят қилган.
Вафоти
Ато Арбинжоний 369/979-йили рабиъу-л-охир (октабр) ойида вафот этган[1].
Манбалар
- ↑ Абдулкарим Самъоний. Ансоб. Ж. 1. — Байрут, 1998. — Б. 105.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |