Ато Самиғиддинович Муҳаммаджонов (1940-йил, 9-феврал, Душанба) – Тожикистон халқ артисти (1981). 1958-йилдан Лохутий номидаги театрда ишлайди. Тожикистоннинг машҳур филмлари М. номи билан боғлиқ. Энг яхши роллари: Атҳам („Олим Атҳам“), Чол („Чолнинг ҳикояси“), Клаудио („Ҳамлет“), Бобожон Ғофуров („Миллат драмаси“), Қирол Лир („Қирол Лир“) ва бошқа М. ўзбек киноси ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Ота („Алвидо, ғўр ёшлигим“), Қози („Майсаранинг иши“), Амир ибн Мансур („Дах, онинг ёшлиги“), Раис („Карахтлик“), Сайидали ота („Буюк Амир Темур“) ва бошқа роллари машҳур. Рудакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти лауреати (1983)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил