Атом спектрлари – эркин ёки кучсиз боғланган атомларнинг (бир атомли газлар ёки буғлар) электромагнит тўлқин чиқарганда (нурланиш Атом спектрлари) ёки ютганда (ютилиш Атом спектрлари) пайдо бўладиган оптик спектрлари. Атом спектрлари чизиқчизиқ, я’ни алоҳида-алоҳида жойлашган спек-трал чизиқлардан ташкил топган. Атом спектрлари нурланишнинг кўринувчи, ултрабинаф-ша ва инфрақизил соҳаларида кузатилади. Нурланиш Атом спектрлари атомни турли йўллар билан уйғотилганда (ёруғлик, электронларнинг урилиш ва ҳоказо) ҳосил бўлади. Ютилиш Атом спектрлари узлуксиз спектрли ёруғлик атомар газлар ёки буғлардан ўтганда пай-до бўлади. Атом спектрлари спектрал асбоблар ёрда-мида кузатилади. Ионларнинг Атом спектрлари катта частоталар томонига сурилган бўлиши билан нейтрал атомларнинг А. сдан фарқ қилади.Атом спектрларидаги спектрал чизиқлар ма’лум қонуниятларга бўйсунади ва содда ҳолларда спектрал сериялар ҳосил қилади. Ҳар бир спектрал серия юқори энергетик сатҳлардан пастдаги ягона энергетик сатҳга мумкин бўлган квант ўтишлари натижасида юзага келади. Водород атомидаги спектрал сериялар айниқса ажралиб туради. Водород атомида Лайман, Балмер, Пашен, Брекет, Пфунд ва Ҳамфри сериялари аниқланган. Бу сериялардаги тўлқин сонларини қуйидаги формула ёрдамида топиш мум-кин: бунда Р = 109677,58 см"1 –Ридберг доимийси, пк ва п– квант ўтишлари бўлаётган энергетик сатҳларининг бош квант сонлари. Лайман, Балмер, Пашен, Брекет, Пфунд ва Ҳамфри сериялари учун пк мос равишда 1, 2, 3, 4, 5, 6 га тенг. Бундай сериялар бошқа элементлар атомлари учун ҳам кузатилади. Элементнинг атом сони ошиб бориши билан сери-ялардаги спектрал чизиқлар сони ҳам ошиб боради ва мураккаб кўринишга эга бўлади. Элементлар Атом спектрларининг узига хослиги модда таркибини аниқлашда, улардаги спектрал чизиқлар равшанлигининг 765атомлар консентрациясига боғлиқлиги – элемент миқдорини аниқлашда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил