<сcоре соунд="1"> \лаёут { \cонтехт { \ПианоСтафф \аccиденталСтйле додеcапҳониc } } \неw ПианоСтафф <<

\неw Стафф \фихед c' { р2 <а э' г' б'>2~
Арнолд Счöнбергнинг „Дас Буч дер ҳäнгенден Гäртен“ асари Оп. 15/1 нинг якунланиши, тонал мусиқанинг гармоник ва контрапункт чекловларисиз, тонал мусиқада „ғайриоддий“ деб ҳисобланган аккордни тақдим этади.

Атонал мусиқа ёки атоналлик (юнонча: „а“ – инкор қўшимчаси ва „тонал“ – тон) мусиқий асарнинг аниқ бир оҳангда, яъни маълум бир ладда бўлмаслигидир[1][2]. Аниқроғи мусиқанинг лад асосини инкор этиш билан боғлиқ кенг маънодаги атама.

Илк бор австриялик скрипкачи ва композитор Рудолф Колисч (1896–1978) томонидан айнан скрипкада ноаниқ ижрога нисбатан қўлланган. Мусиқа санъатининг об’эктив асосларини, мусиқий ҳамоҳангликлар табиатини ва гармония қонунларини инкор этади. Товушларнинг ихтиёрий бирикмалари ёки муайян композиция тизимлари (масалан, додекафония қоидалари) билан алмаштиради[3].

Атоналлик йўналишидаги мусиқа, кишининг табиий овозда айтадиган қўшиқлари ва мусиқа садоларига асосланмасдан, турли баландликдаги тартибсиз товушлардан тузилган аккордлар ҳамда маъносиз боғланишдаги товушлар йиғиндисидан иборат (баъзида математик муносабатлар заминида юзага келган) бўлади[1][2].

1920–1930-йилларида австриялик Арнолд Счöнберг, Жосеф Маттҳиас Ҳауэр, А. Вебери, Берг Албан ва Николаи Рославец (СССР) каби композиторлар ижодида атоналлик додекафония ва серия техникаси каби муайян қоидалар асосида тартибга солинган. Шу тарзда кўплаб мамлакатларга тарқалган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Атоналлик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар