Атония (юнонча а – инкор қўшимчаси ва тонос – тонус, таранглик) – Бирор аъзо мускуллари нормал тонусининг йўқолиши; озиб кетиш, нерв ва бошқа касалликларда кузатилади. Атония туғма бўлиши ҳам мумкин. Атонияда аъзо ёки тўқима бўшашиб, илгаригидек ишлай олмай қолади. Меъда Атонияси, ичак Атонияси, бачадон Атонияси ва бошқа фарқ қилинади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил