Атрахассис-Қадимги Шумер афсоналаридаги донишманд маданий қаҳрамон. Шумер ҳудудида жойлашган Сиппар шаҳри харобаларидан Атрахассис ҳақидаги афсона ёзувлари топилган. Унга кўра, ма’буда Мами инсонларни яратади, ма’буд Энлил эса ерни самодан ажратиб, одамларни деҳқончиликка ўргатади. Одамлар ўзларидан кўпайиб, ерда шовқинли ҳаёт кечира бошлайдилар.Дарғазаб Энлил уларга вабо, қурғоқчилик, очарчилик каби балоларни йўллайди.Аммо инсонлар барча офатларни енгиб ўтиб, яшашда давом этаверадилар. Энлил уларга 7 кун ва 7 тун давом этган сув тошқинини юборади. Атрахассис яшаган шаҳарда одамлар Энлилга сиг'инишарди, у эса еростидаги дунё океани, чучук сувлар ма’буди Энкига э’тиқод қиларди.Энки Атрахассис турли бало офатларни енгиб ўтиш йўлларини ўргатарди.Энки унга ўз уйини бузиб, ундан чизмага кўра кема ясашни буюради. Энки кўрсатмаси билан кемага оиласи, хизматчилари, ҳайвонлари ва қушларни олиб, охирги тешикни смола билан ёпиши билан, осмондан барча ма’будлар қудрати билан яратилган катта тўфон ёғилади. Ёмғир ва момақалдироқ илоҳи Адад ўз аравасида самода сайр қилиб, кучини кўрсатарди. Уруш илоҳи Нинурта плотинадаги сувларни чиқарса, арслонбошли бургут Анзуд ма’буди тирноқлари билан осмонни ёра бошлайди.Бу даҳшат илоҳларнинг ўзларини ҳам ваҳимага солди. 7 кундан кейин тўфон тиниб, сувлар сингиб кетгач, Энлил ерда биронта жонзот қолмаганидан қувонади. Аммо Энки ёрдамида Атрахассис ва унинг кемасидагилар омон қоладилар. Улар янгидан ҳаёт бошлайдилар.Атрахассисга боқий умр ато этилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 49.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.