Атрек – Эрон ва Туркманистондаги дарё. Узунлиги 669 км. Ҳавзасининг майдони 27,3 минг км2. Себаз ва Сулах дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб, Туркманистон – Хуросон тоғларидан бошланади ва ботқоқли делта орқали Каспий денгизига қуйилади. Атрек қор ва ёмғирлардан сув олади, баҳорда тўлиб оқади, езда эса жуда камайиб, қуйи қисми бутунлай қуриб қолади. Атрек кам сувли дарё, ўртача йиллик сув сарфи Қизилатрек шаҳри яқинида 9,2 м³/сек, максимал сув сарфи баъзан 100 м³/сек га етади. Юқори қисмида тор, чуқур водийдан оқади. Атрек суви лойқа: ҳар бир м3 сувда 18 кг оқинди бор. Дарёнинг кўп суви Эронда Машҳад-Кучан водийсини суғоришда сарф бўлиб, Туркманистонга, хусусан езда сув кам келади. Атрекнинг энг катта ўнг ирмоғи – Сумбар[1].

Атрек
форсча: اترک‎‎
Тавсиф
Узунлиги 669
Ҳавзаси Каспий денгизи
Сув сарфи 9,2 м³/с
Сув оқими
Бошланиши
 · Бошланиш жойи Курдистон
Қуйилиши Каспий денгизи
Жойлашуви
Давлат Эрон, Туркманистон

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил