Атропос ёки Атропа (қадимги юнонча: Ἄτροπος „муқаррар“), шунингдек, Айса[1][2], уч моира — тақдир маъбудаларининг каттаси (юнон мифологиясида). Атропос сингиллари йигираётган ҳаёт ипини кесади. Шу билан шавқациз ва муқаррар қисмат ўлим рўй беради[3]. Унинг шарафига астероидлардан бири (273) номланган. Атропос астероиди (олмонча: Атропос ), 1888-йил 8-мартда австриялик астроном Иоганн Палиса томонидан Вена расадхонасида кашф этилган. Афлотун (Платон) тақдир маъбудалари тасвирланган „Давлат“ диалогида уларни ҳозирги (Cлотҳо), ўтмиш (Лачесис) ва келажак (Атропос) ҳақида куйлайдиган маъбудалар сифатида тасвирлаганлан. Атропин заҳар моддаси ҳам унинг номи билан аталган.

Бошқа афсоналардаги ўхшашликлар

Қадимги Рим афсоналарида парклар моира, яъни тақдир маъбудалари хусусиятларига мос равишда барпо қилинган. Атропа вазифасини бажарган учинчиси Морта (лотинча: Морта) деб аталган. Бу маъбуданинг герман-скандинавия (Норсе) мифологиясида ҳам ўхшаши бўлган. У Скулд деб аталиб, Норнларнинг учинчиси бўлиб, келажакни ифодалаган.

Кино

  • „Ғайритабиий“ телесериалининг 6-мавсуми 17-қисмида Моира Атропос Кастиэлга дунёни қутқариш учун яна 50 минг инсон жонини қабз қилишига тўсқинлик қилади.
  • Атропос „Келгуси кун афсоналари“ телесериалининг 5-мавсумида асосий антагонистлардан бири бўлиб, Клотҳо аввалроқ кўп олам бўйлаб тарқалиб кетган, аммо Чексиз Ерлар инқирозидан кейин ўша ерга тушиб қолган тақдир тувалини йиғишга ҳаракат қилади.

Видеоўйинларда

Год оф Wар 2 видеоўйинида Атропос Cлотҳо ва Лачесис билан бирга босслардан бири сифатида гавдаланади.

Манбалар

  1. ↑ Софокл, фр.1018б
  2. ↑ Алкман, фр.16, 15 Бергк // Примечания А. А. Тахо-Годи в кн. Платон. Собрание сочинений. М., 1990-94. В 4 т. Т. 2. С. 452.
  3. ↑ см. Нонн. Деяния Диониса ХИИ 142.

Адабиётлар

  • Мойри / Лосев А. Ф. // Мифи народов мира : Энсикл. в 2 т. / гл. ред. С. А. Токарев. — 2-э изд. — М. : Совецкая энсиклопедия, 1988. — Т. 2 : К—Я. — С. 169.
  • Мойра // Реалний словар классических древностей / авт.-сост. Ф. Любкер ; Под редаксиэй членов Общэства классической филологии и педагогики Ф. Гелбке, Л. Георгиэвского, Ф. Зелинского, В. Канского, М. Куторги и П. Никитина. — СПб., 1885.
  • Н. П. Обнорский. Мойри // Энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1896. — Т. ХИХа. — С. 612.