Ацеталдегид — CҲ3CҲО, сирка алдегиди, этанал, тўйинган алдегидларлан бири. Мол. м. 44,05. Ўткир ҳидли, рангсиз суюқлик, сувда яхши эрийди. Зичлиги 778 кг/м3. Қайнаш температураси 20,8°. Ацеталдегид Кучеров реаксияси ёрдамида, яъни ацетиленни симоб тузлари иштирокида гидратлаш ёки вино спиртини оксидлаш йўли билан олинади. Ацеталдегид алдегидларга хос кимёвий реаксияларга киришади. Минерал кислоталар таъсирида Ацеталдегид суюқ ҳолатдаги паралдегидни ва қаттиқ ҳолатдаги металдегидни ҳосил қилади. Паралдегид тиббиётда ухлатувчи дори, металдегид эса қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатилади. Ацеталдегид сирка кислота, сирка ангидрид, этилацетат, алкиламинлар, бутанол, селлулоза ацетатлари, турли фармацевтик препаратлар ва синтетик смолалар олишда ишлатилади[1].

Олиниш йўллари

CҲ2=CҲ2+ПдCл2+Ҳ2О→CҲ3CҲО+Пд+2ҲCл{\дисплайстйле \матҳсф{CҲ_2\техт{=}CҲ_2 + ПдCл_2 + Ҳ_2О \ригҳтарроw CҲ_3CҲО + Пд + 2ҲCл}}
Пд+2CуCл2→ПдCл2+2CуCл{\дисплайстйле \матҳсф{Пд + 2CуCл_2 \ригҳтарроw ПдCл_2 + 2CуCл}}
4CуCл+4ҲCл+О2→4CуCл2+2Ҳ2О{\дисплайстйле \матҳсф{4CуCл + 4ҲCл + О_2 \ригҳтарроw 4CуCл_2 + 2Ҳ_2О}}

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил