Ацетатлар (лотинча аcетум — сирка) — Сирка кислотанинг тузлари ва эфирлари. Кўпчилиги сувда яхши эрийди. Тўқимачилик саноатида хуруш сифатида, тиббиётда антисептик восита ва б. мақсадларда ишлатилади. Эфирлари — хушбўй ҳидли учувчан суюқликдир. Ацетатлар (асосан этил ацетат) нитроцеллюлоза локлари ва полиэфир смолалар учун эритувчи сифатида, шунингдек селлулоид, киноплёнка, атир-упа ишлаб чиқаришда ва озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Винил ацетат асосида сунъий толалар, локлар ва елимлар тайёрланади[1].

Ацетатлар — тузлар ва эфирлар Сирка кислотаси, масалан:

  • CҲ3CООC2Ҳ5 этилацетат (этил эфири сирка кислотаси);
  • CҲ3CООНа Натрий ацетати;
  • CҲ3CООНҲ4 аммоний ацетати;
  • Пб(CҲ3CОО)2·3Ҳ2О Қўрғошин қуми.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил