Atsetilxolin

Ацетилхолин (Аcетйлчолинум) — СҲ3CО2CҲ2CҲ2Н(СҲ3)3 Юксак физиологик таъсирга эга биологик амин, холиннинг ацетат эфири, рангсиз органик модда, медиаторлардан бири. Нервда ва нейромускуллар синапсида ҳосил бўлади. Кимёвий тоза Ацетилхолин асосан туз ҳолида учрайди. Ҳавода туриши билан намланиб суюқланади. Сув, спирт ва хлороформда яхши эрийди, эфирда эримайди. Умуртқали ва кўпчилик умуртқасиз ҳайвонларнинг тўқималарида бўлади. Нерв системаси фаолиятида катта ўрин тутади. Ацетилхолиннинг биологик функсияси нерв учларидан импулсни мускулларга ва синапеларда қўзғалишни ўтказиш билан боғлиқ. У доимо нерв учларида синтезланиб, импулс ўтказилгач ацетил холинестераза ферменти таъсирида парчаланади. Ацетилхолин холинергик нейротрансмиттер сифатида таъсир кўрсатади, мускуллар қисқаришини қўзғатади. Ҳайвонлар организмига Ацетилхолин киритилса, юрак уриши сусаяди, қон босими пасаяди, меъда ва ичак фаолияти тезлашади. Ацетилхолин баъзи томир касалликларида, мия томирлари спазми, оёқ-қўл томирлари эмболияси, шунингдек пароксизмал тахикардияда қўлланади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ацетилхолин“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |