Ацетон (лотинча аcетум — сирка), диметилкетон, CҲ3CОCҲ3 — органик бирикма, энг оддий кетон. Мол. м. 58,079. Учувчан ўзига хос ҳидли, рангсиз суюқлик, сувга яхши аралашади, тез ўг олиб кетади; зичлиги 792 кг/м3, суюқланиш температураси — 94 °C, қайнаш температураси 56,2 °C. Кетонларга хос хоссаларни намоён қилади. Ацетилселлюлоза қиздирилганда (тахминан. 700° да) кетон CҲ3=C=О ҳосил бўлади. Ишқорлар таъсирида галогенлар билан реаксияга киришиб, ёдоформ, бромоформ, хлороформ ҳосил қилади. Фенол билан бир қаторда изопропилбензолни оксидлаб ва оксидланиш маҳсулоти — гидропероксидни парчалаб олинади. Адан хилма-хил маҳсулотлар синтез қилиш мумкин. Алан сулфа-нол ҳам олинади. Ацетилселлюлоза саноатда нитроцеллюлоза ва ацетилселлюлозспт эритувчи сифатида, синтетик каучуклар, бўёқ олишда ва бошқа мақсадларда ишлатилади[1][2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил
  2. ↑ ГОСТ 2768-84. Асетон технический. Техническиэ условия.