Atsetosirka efir
Ацетосирка эфир – ацетосир-ка кислотанинг этил эфири, этилацето-ацетат. Мол. м. 118,14, хушбўй ҳидли рангсиз суюқпик. Қайнаш температураси 180,8°, зичлиги 1028 кг/м3. Сувда (14,3% 16,5° да), этанолда, эфирда эрийди. Оддий Ацетосирка эфир (иккала шакл аралашмаси) бир вақтда ке-тон ва енол хоссаларини намоён қилади. У кетон сифатида сианид кислота ёки натрий бисулфатни бириктириб олади. Енол сифатида темир хлорид та’сирида бинафша рангга киради, бром эритмасини рангсизлантиради. Саноатда этилаце-татга металл ҳоддаги натрийни та’сир эттириб олинади (Клайзен конденсацияси). Ацетосирка эфир амидопирин, антипирин, акри-хин, В, витамин ва бошқа дориларни синтез қилишда, бўёқ ишлаб чиқаришда, шунингдек озиқ-овқат саноатида ишлатилади. 824
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |