Ацидиметрия — Кислота миқдорини аниқлашда доимий анализнинг нейтралланиш реаксиясига асосланган усул. Ацидиметрияда таркибида карбонат ионлари бўлмаган аниқ консентрацияли ишқор эритмаси индикатор қўшилган кислота эритмасига оз-оздан қуйилади. Эквивалент нуқтага эришилгач, қуйилган ишқор ҳажми ўлчанади. Ишқор эритмаси фенолфталеин индикатори иштирокида оксалат кислота билан титрланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил