Ацидофилин — Ацидофилинли қатиқ — Қатиқнинг бир тури. Ацидофилин пастеризация қилинган ёки қайнатилган сутга ацидофил организмлар (бактериялар) қўшиб ивитилади. Баъзан сут кислотаси, стрептококлар ва кефир замбуруғи, ванилин каби хушбўй моддалар қўшилади. Соф сут кислотаси, қанд ва хушбўй моддалар қўшилганидан таъми ширинроқ. Таркибида 3,2 % ёғ бўлади. Ошқозон-ичакда овқат ҳазм бўлишига ёрдам берадиган фаол кислота ҳосил қилиш хусусиятига эга. Ацидофилин тиббиётда парҳез овқат сифатида буюрилади, ветеринарияда (бузоқлар учун) кўп ишлатилади. Шунингдек, саноатда ацидофил ачитқили сут, ацидофил пастаси ҳам ишлаб чиқарилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар